Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намознинг қабул бўлиши

15:55 / 26.03.2017 | Muhammad Bobur Askarov | 655

Ассалому алайкум! Бир одамнинг сўзлари, юракка ёқимсиз ҳисларни олиб келди.
У одамни айтишича, кимники намози тўлиқ ҳолда бўлса уни Аллоҳ жаннатга киритади. Кимни намози тўлиқ ҳолда бўлмаса, дангасалик билан ё масъулиятсизлик қилиб ўқимай кам-кўстли қилса, унинг устида Аллоҳнинг ваъдаси йўқ, хоҳласа азоблайди, хоҳласа кечириб жаннатга киритади.
Хўш ким, менинг намозим тўлиқ, дея олади?! Бир инсон ибодатни кам-кўстли қилса-ю, сўнг тавба қилиб ибодатда бардавом бўлса ҳам, ибодати чала, деган ном билан қолаверадими?!


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ибодатларни бажаришда инсон ҳамма томонлама тўлиқ бажаришга қаттиқ уриниши керак. Қўлидан келганича, бор имконият ва чораларини қўллаб бажарса, иншаа Аллоҳ тўғри ва қабул ибодат бўлади. Фиқҳий китобларимизда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ворид бўлган ҳадислар ила келтирилган намозни барча рукнларини адо қилган одамнинг намози тўлиқ бўлади. Улардан кам қилса нуқсонли бўлади. Нима бўлганда ҳам Аллоҳдан қўрқиш ва умидворлик ила ибодатда давом этиш мўминнинг вазифаси ҳисобланади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat