Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

хаётимда ечим топа олмаяпман

00:00 / 24.11.2009 | eski savollar | 1286
Ассалому алайкум шайх хазратлари.Аллох сиздан рози булсин.Уйланганига икки йил булди.Ман узим Куконданман,Тошкентдан уйланганман.Аёлим жуда кибр-хаволи.Шу икки йил ичида аёлим билан жуда куп орамизда жанжаллар булди.уч мартта кетиб колди,бориб олиб келдим.Мана туккиз ой булдики аёлим дадамни соглиги чоток экан деб,ота-онамдан бир хавфтага жавоб сураб яна кетиб колган.Бир хавфта утгандан сунг ман аёлимни олиб кетиш учун борганимда,кайнотам уни Куконга кетмаслигини айтди,узидан сурасам узи хам турли хил бахоналар килиб кетмайман деб туриб олди.Жахлим чикиб яна жанжанлашиб кетдик.Орадан уч ой утди,узи телефон килди.ман унга яхши гап билан тушунтириб,олиб кетишимни айтдим.Аёлим рози булгандай булди.Уни олиб кетишлиги учун машина жунатдим,машина етиб борганда роса телефон килдим лекин кутармади.икки кун телефон килдим,жавоб булмади.Яна жахлим чикиб "эртага узинг Куконга келмасанг худо хакки сен билан яшамайман"деб смс жунатиб юбордим.Орадан яна уч ой утди,телефон килди ва укишга кирганлигини айтди.Ман унга кандай эрни,кайнона-кайнотани розилигисиз укишга кирганлигини айтдим.Айтиши буйича укиши уч йил давом этаркан,укишини битиргандан кейин келиб яшар экан.Шу вакт ичида ман унга ёмон гап гапирмадим.Ман унга Куконга келиб ота-онамдан узр сураб розилигларини олиб кетгин десам,ман хеч кандай айб иш килганим йук нега узр сурайман деяпти.Укишни деб оиладан воз кечяпти.Хуллас аёлим мани,ота-онамни хурмат килмаяпти,эрга итоат килишни хохламаяпти.Мани узимда хам борган сари хар хил гумонлар пайдо булиб,аёлим билан яшаш фоизим камайиб боряпти.Ота-онам ажраш,аввал сени хурмат килмаган,кейин хам хурмат килмайди,уйланишинг керак дейишяпти.Орада киз фарзандимиз бор.Шу туккиз ой ичида Аллох узи адаштирмасин зино килиб куйишдан куркиб яшадим.Шайх хазратлари келажакда хато килмаслик учун манга бир ечим ёки маслахат беринг илтимос,динимда,охиратимда ва хаётимда хайрли булсин.Сиздан илтимос аёлим хаккига хам дуо килиб куйинг,Аллох уни иймон,инсоф,этикодли ва эрга итоат киладиган, оилам,уйим-жойим дейдиган аёллардан килсин.Олдиндан жавобингиз учун миннатдорчилик билдираман.Аллох мартабангизни яна хам улуг килсин.Аллох сиздан рози булсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Аллоҳ аёлингизга инсоф, тавфиқ ва сиз тилаган нарсалардан афзалини берсин! Албатта, ечимни сиз ҳал қиласиз. Бизнинг айтадиганимиз, оилани бузмасликнинг барча чораларини кўриш керак. Имкони қолмагандангина бошқа чорага ўтилади.

Топ рейтинг www.uz Openstat