Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Фарзандларим хаккини химоя килмокчиман

00:00 / 29.11.2009 | eski savollar | 1007
Ассалому алайкум хурматли устоз!Ахвол: Турмуш курганимизга 10 йил булди. Шу 10 йил кайнонамдан зулм куриб келдим. Хаётим бузилиб кетмаслиги учун хар кандай зулм ва ситамга сабр килдим. Кайнонам эрим билан унинг акаси, яъни кайни акамни икки хил куради, ажратади, ва шу сабабли бизни 2 та углим билан уйда сигдирмаяпти. Бизларга чек олиб чикармокчи хам булган, лекин эрим унамаган. Иккита угил фарзандимиз бор, бири 9 ёшда, иккинчиси 5 ёшда. Шу йиллар фарзандларимни усти-кийими ва озик овкатига ота-онам ёрдам килишди. Эрим топган пулини онасига беради ва бизга на кийим олиб беради ва на уйни иссик-совугидан хабар олади. Намоз укимайди, руза хакида эсламайди. У прибалтикадан машина олиб келиб сотади. Бир йилча булиб колди, кайни акам кайнонами гапига кириб менга кул кутарди. Буни укам эшитиб колиб келиб менинг тарафимни олди, кайни акам билан урушди ва мени уйга олиб кетди. Уйга келганимизга мана 1 йил булди, лекин уша тошбагир инсонлар невараларини уйлаб хам куйишмади. Эрим шу вакт ичида 3-4 марта келиб кетди ва хар келганида – «Мен сен билан яшамайман, юкингни келиб олиб кет» «Бошкасига уйланаман» дейди. Кеча айникса: «Мен 2-3 йилга россияга кетяппан, юкингни келиб олиб кет» деб туриб олди. Шамол каердан эсаётгани менга маълум. Эримнинг озгина оиласига нисбатан жавобгарлиги, фарзандлари олдида масъулиятини шу йиллар ичида билмадим. Мени у уйда яшаб кетишга кузим етмаяпти. Эрим шунча йил яшаб, фарзанд топиб «сувдан курук чикиб кетаверадими?» Мен фарзандларим хаккини талаб килсам буладими, ахир уларга уй-жой керак. Ота-онамни уйида укам келин билан яшайди, улар бизга бошка уй олиб бера олмайди, магарам Аллох хохласа. Болларим ката булса хак йулни топиб кетади, иншааллох. Мени ховлидан даъвоим йук, у уй эримнинг номида хам булмаса керак. Савол:Фарзандларим учун олиб куйилган ерни (чекни) талаб килсам буладими ёки бошка уй олиб беришни талаб килса буладими? Ажрашиб кетсак, эримнинг фарзандларимга нафака тулаб туриши шариатда буюрилганми? Эримга шариат яна канака мажбуриятларни куяди менинг ва фарзандларимни хаккини химоя килишда? (ажрашадиган булсак)(Интернетдан излаб шариат бу хакида буюрган мавзуларни топа олмадим, бу сайтда саволим кайтарилиб колмаслиги учун хам имконим борича жавоб изладим, лекин топа олмадим. Агар курмай колган булиб, саволим кайтарилиб колган булса сиздан узр сурайман). Аллох сизни уз панохида асрасин ва илмингизни олий макомларга кутарсин! Амийн!Киргизистондан бир мазлума аёл.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Ажрашилган чоғда ҳам аёл иддаси чиққунча, эр уни нафақа билан таъминлаши керак. болаларнинг таъминоти эса доимо отага бўлади. Сиз ўзингиз айтган нарсаларни талаб қилишга ҳақлисиз.

Топ рейтинг www.uz Openstat