Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

саволлар

00:00 / 04.12.2009 | eski savollar | 579
Ассалому алайкум ва рахматуллохи ва барокатух Шайх Хазратлари,Сиз мухтарамга куйидаги саволлар билан мурожат килмокчиман.Бир биродаримизнинг аёли 1-фарзандига хомиладорлик вактида аёллар врачига учраганда, врачнинг беэътиборлиги окибатида ВИЧ инфекцияси юкиб колибди. Натижада, шу сабабли фарзанди улик тугилган (врачларнинг хулосаси). Орадан 2-3 йил утди. У аёлни назорат килиб турадиган врачлар, у оилага фарзанд куриб чиройли хаёт кечиришга харакат килишинглар мумкин дейишибди. Факат бир оз, 2 % болага касаллик юкиши хавфи бор экан. (Врачларнинг узларининг тажрибаларидан келиб чикиб айтган тахминлари). Шунда хам, доимо врачлар берган таблеткаларни кабул килиб туриши керак экан. Лекин у аёл, врачлардан кунгли колгани учун, колаверса таблеткаларни кабул килса, умрининг охиригача доимо кабул килиб юриши шартлиги учун, уларнинг дориларини эмас, балки табибларни табиий дориларидан фойдаланишга карор килибди. Шундай йул билан утган 2-3 йил давомида иммунитети тушиб кетганда врачларни дориларини эмас, табибларни дориларидан истеъмол килиб, нормал холга келибди. Яна бир нарса врачлар эрнинг уруглигини ташкарида урчитилиб кейин аёлнинг бачодонига куйиш керак дейишмокда экан. Демак саволлар:1. Кам булсада, болани касал тугилиши эхтимоли булса, бу оила кандай йул тутиши керак?2. Аёлнинг таблеткаларни инкор килиб табиий гиёхлардан фойдаланишга карор килгани жоизми?3. Эрнинг уруглигини ташкарида урчитилиб кейин аёлнинг бачодонига куйишнинг шаръий хукми кандай?Аллох Таоло барча муминлардан рози булсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Ҳар ким ўзи билади.2. Илмли кишиларга ишонган яхши.3. Бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat