Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

КАТТА ШИРКГА КИРАДИМИ?

00:00 / 08.12.2009 | eski savollar | 3089
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОХМАТУЛЛОХИ ВА БОРАКОТУХУ ШАЙХ ХАЗРАТЛАРИ.Сизга Аллохдан омонлик тилаб,савол беришга жазм этган мухлисингизни саволини жавобсиз колдирмайсиз деган умиддаман.Саволим ширк хакида.Бизда Хоразмда ширкнинг бу куринишлари жуда авж олган.Яъни кимнинг (купчиликнинг)уйига караманг,у уйнинг шундок куриниб турадиган тепарок кисмига шишага солиб куйилган ТУЗ,КАЛАМПИР ёки КУЧКОРнинг шохи осилиб турган булади.Буларнинг осишдан максад куз тегишидан саклайди деб эътикод килишади.Динни тушунмайдиган одамлар майли,аммо ачинарли холат шундаки мусулмон булиб намоз укийдиган баъзи биродарлар хам шу нарсаларни куз тегишидан саклайди деб эътикод килиб уйларига осиб куйишади.Мен куп марта шундай нарсаларни осиб куйганларга бу амаллар ширк эканлигини айтганман,аммо хатто намозхон биродарлар хам кулок осишмаяпти.Хазрат узингиз бу нарсаларнинг ширк эканлигини айтсангиз балки хеч булмаганда намозхон биродарлар сизнинг жавобингизни укиб тугри йулга тушиб олишар деб умид киляпман.1-савол Айтинг хазрат бу каби эътикод килиб куз тегишидан саклайди деб ТУЗ,КАЛАМПИР ва КУЧКОРнинг шохини осиб куйиш бу АЛЛОХни куйиб,бошка нарсаларга сигинишга кирмайдими?2-савол Яъни БУТПАРАСТЛИКдан фарки йук эмасми?3-савол Бу катта ШИРКга кирадими? Жавобларингиз учун АЛЛОХ сиздан рози булсин Омийн АЛЛОХУ АКБАР

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

2587. Оиша розияллоҳу анҳо айтадилар:«Кўзи текканга амр қилинарди. У таҳорат қиларди. Кейин ўша сув ила кўз теккан ғусл қиларди».Абу Довуд ривоят қилган.Шарҳ: Бу ерда ҳам сирни тушунмаганларимиз, бемор бошқа бўлса-ю, унинг бемор бўлишига сабаб бўлганни таҳорат қилдиришдан нима фойда бор, дейишимиз мумкин. Уламоларимиз бу шубҳага ҳам қониқарли жавоб берганлар.Илоннинг заҳарига қарши дори тайёрлаш учун ўша илоннинг гўшти ишлатилар экан. Заҳарли нарса чаққанда уни ўлдирилса, чаққани алами кесилиши ҳаммага маълум.Кўз тегиши ҳам худди шунга ўхшаган нарса. Кўзи бор одам қўлида бировни куйдириш учун олов ушлаб турган одамга ўхшайди. Унинг қўлидаги оловни ўчирсанг хавф-хатар кетади. Бир нарсанинг давоси унга зид нарса ила бўлади. Модомики кўз тегиш ила пайдо бўлган хасталик кўзи бор одамнинг ёмон руҳий таъсиридан келиб чиққан экан, унинг ўзидаги ўша ёмон руҳиятни ўзгартишга ҳаракат қилинади. Аввало, ундан беморнинг ҳақига дуо қилиш сўралади. Бу билан унинг беморга нисбатан бўлган руҳий ҳолати яхшилик томон бурила бошлайди. Сўнгра ундан ушбу ривоятда айтилган жойларини ювиш ва таҳорат қилиш сўралади. Эътибор берадиган бўлсак, ўша ювишда унинг баданидаги энг ҳассос, қалбга таъсир қиладиган жойлари ювилади. Шу билан қалбидаги ёмонлик ўти ўчади ва беморга таъсири тугайди. Ана ўша сувни беморнинг устидан қуйилса, худди дорини қуйгандек бўлади.Шу билан бирга, кўз тегишини олдини олиш ҳам тавсия қилинади. Бунинг учун кўзга яқин жойларни тўсиб юриш маслаҳат берилади.Имом Бағавий «Шарҳи Сунна» китобида қу¬йидаги ривоятни келтирган эканлар:«Усмон розияллоҳу анҳу бир хушсурат болани кўриб қолиб, бунга кўз тегмаслиги учун кулдиргичини беркитиб қўйинглар, деди».Яна кўз тегишининг олдини оладиган нарсалардан бири бирор нарсани кўриб ажабланган одамнинг, машааллоҳу, ла қуввата илла биллаҳи, демоғлигидир.Ҳишом ибн Урва розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, у киши ўзларини ажаблантирадиган бирор нарсани кўрсалар ёки ўз боғларидан бирига кирсалар, машааллоҳу, ла қуввата илла биллаҳи, дер эканлар.Аллоҳ таоло Қуръони Каримда ўз боғи ила фахрланган кофирга насиҳат қилган банда тилидан:«Боғингга кирганингда: «Аллоҳнинг хоҳлагани, Аллоҳдан бошқада қувват йўқ», десайдинг», деган. Эй кофир, сен фахрланаётган боғни сенга Аллоҳ берган, агар Аллоҳ бермаганида, сенинг қўлингдан ҳеч нарса келмас эди. Шунинг учун боғингга кирсанг:«Машааллоҳу, ла қуввата илла биллаҳи» — «Аллоҳнинг хоҳлагани, Аллоҳдан бошқада қувват йўқ», десайдинг».Бундай дейишинг сенга неъмат берган Зотни тан олишингни ва Унинг қувватига ишонишингни билдиради. Шу билан бирга, ожизлигингни ҳам тан олишинг бўлади. Ана шунда сенга Аллоҳ берган неъмат ҳам бардавом бўлади.Шу оят маъносига биноан мусулмонлар ўзларини ажаблантирадиган, хурсанд қиладиган бир нарсани кўрсалар ёки эшитсалар, хабар топсалар кўз тегмасин деган мақсадда: «Машааллоҳу, ла қуввата илла биллаҳи», дерлар. Бу ҳам мусулмон инсон маданиятининг белгисидир.Гоҳида бандага сеҳр ва кўз тегиши орқали ҳам мусибат етади. Шунинг учун мусулмон одам мазкур икки нарсадан сақланиш йўлларини яхши билиб олиши керак. Сақланиш муолажа қилишдан кўра осонроқдир. Сеҳр ва кўз тегишдан сақланиш бир неча услублар ила амалга ошади1. Тавҳид ила руҳни тетиклаштириш.2. Борлиқдаги барча нарсанинг тасарруфини фақатгина Аллоҳ таолонинг Ўзи қилишига иймон келтириш.3. Яхшиликларни кўп қилиш.4. Сеҳргарлиги ва кўзи борлиги ила машҳур бўлган одамлардан узоқда бўлиш.5. Аллоҳдан сеҳр ва кўз тегишидан паноҳ сўраб керакли дуо ва зикрларни ўқиб юриш. 6. Мазкур дуо ва зикрлар ҳақ экани ва уларнинг фойдаси борлигига иймон келтириш. Мазкур иймон қанча кучли бўлса, таъсир ҳам шунча кучли бўлади.7. Мазкур дуо ва зикрларни айтганда қалби ҳозир бўлиши. Чунки ғофил қалб ила қилинган дуо қабул бўлмайди.8. Кундузги дуо ва зикрлар бомдод ва кечкилари аср намозидан кейин айтилади. 9. Оятул Курсий, Бақара сурасининг охирги икки ояти, Ихлос, Фалақ ва Нас суралари сеҳр ва кўз тегишидан сақланиш учун ўқилади. Бошқа дуо¬лар ва зикр¬лар ушбу китобнинг тегишли жойида келган.10. Сеҳрланиб қолганлик ва кўз текканлик аломатлари қуйидагича: кишининг аъзолари соғ бўла туриб бошининг у ер бу ери оғриса, юзи сарғайса, кўп терласа ва сийса, иштаҳаси йўқолса, юраги бежо бўлса, белининг ва икки курагининг пас-тида оғриқ бўлса, узрсиз хафалик ва юрак сиқилиши бўлса, унга сеҳр ёки кўз теккан бўлади. Шунингдек, бекордан-бекорга хавфсирайверса, аччиғи чиқаверса, одамларга қўшилгиси келмай қолса, дангаса бўлиб қолса, уйқуси келаверса, қўйингки, тиббиётга оид бўлмаган ҳолатларга учраса, унга сеҳр ёки кўз теккан бўлади.Мусулмон одамнинг иймони ва қалби кучли бўлиб васвасага йўл қўймаслиги лозим. Сеҳр қилинган одам бир неча йўл билан муолажа қилинади.Биринчиси, сеҳрнинг жойи аниқ бўлса, уни олиб Фалақ ва Нас сураларини ўқиб туриб тугунлари ечилади. Сўнгра куйдириб юборилади.Иккинчиси, сеҳрни ўзига ўхшаш сеҳр билан муолажа қилиш. Бу иш ҳаромдир.Учинчиси, шаръий дам солиш йўли билан муолажа қилинади. Бунда Фотиҳа, Фалақ ва Нас сураларини ёки Пайғабаримиз алайҳиссаломдан ривоят қилинган дуоларни ўқилади. Имом Абдурраззоқ «Мусаннаф» номли китобида сеҳрнинг муолажаси ҳақида қуйидаги маънони келтирган:«Сидрнинг баргидан еттита олинади. Уларни икки тошнинг орасига олиб туйилади. Унга Кофи¬рун, Ихлос, Фалақ ва Нас суралари уч марта ўқи¬лади. Сўнгра сувга солиб ичилади ва ғусл қилинади. Аллоҳ шифо бергунча такрор қилинади».Тўртинчиси, сеҳр қилинган нарса қоринда бўлса ич суриш, бошқа жойда бўлса, қон олиш билан бўшаш.11. Дам солишнинг шартларидан бири Аллоҳнинг исмлари ва сифатлари ҳамда ривоят қилинган дуолар билан бўлишидир.12. Дам солиш араб тилида ёки маъноси тушунарли бўлиши шарт.13. Дам солиш ўзича таъсир қилмаслиги, шифони фақат Аллоҳнинг Ўзигина беришига эътиқод қилмоқ шарт.14. Дам солувчи тақводор, солиҳ мусулмон бўлиши керак. У қанчалар тақводор бўлса, таъсири шунча кучли бўлади.15. Дам солиш жараёнида сидқидилдан Аллоҳга юзланиш ва ёлбориш лозим.16. Киши ўзига-ўзи дам солгани афзал.17. Дам солдирувчи киши солиҳ мўмин бўлиши керак.18. Дам солдирувчи киши шифони ихлос билан Аллоҳ таолонинг Ўзидан сўраши лозим.19. Шифо бўлмаяпти деб шошилмаслиги керак.20. Кўз тегишидан хавфсираган жойларга тумор, кўзнинг шакли, отнинг тақаси каби нарсаларни осиш мумкин эмас.

Топ рейтинг www.uz Openstat