Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

ДУО

00:00 / 09.12.2009 | eski savollar | 595
АССАЛОМ АЛЕЙКУМ ХАЗРАТ ОЛЛОХ СИЗДАН РОЗИ БУЛСИН.САВОЛ:МЕНГА БИР БИРОДАРИМ ДУО КИЛГАНДА КУЛНИ ЮЗГА СУРТМЕДИ ДЕДИ ЛЕКИН МЕН БИР КИТОБДА ДУОДА КУЛНИ ЮЗГА СУРТАДИ ДЕП УКИГАНМАН.КАЙСИНИСИ ТУГРИ. ЖАВОБИНГИЗ УЧУН ОЛДИНДАН РАХМАТ

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Биродарингиз ихтилофчи фирқалардан ёки уларнинг таъсиридаги одам экан.Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон дуода икки қўлларини кўтарсалар уларни юзларига суртмасдан туриб қайтармас эдилар».Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган.Дуонинг одобларидан бири икки қўлни кўтариб дуо қилгандан кейин қўлларни юзга суртишликдир.Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Деворларни парда ила тўсманглар. Ким биродарининг мактубига унинг изнисиз назар солса, албатта, оловга назар солган бўлади. Аллоҳдан кафтларинингизнинг ичи билан сўранглар сирти билан сўраманглар. Қачон фориғ бўлсангиз уларни юзингизга суртинг», дедилар».Абу Довуд ривоят қилган.Шарҳ: Бу ҳадиси шарифда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам сиз билан биз умматларига бир неча тавсияларни бермоқдалар:«Деворларни парда ила тўсманглар». Чунки бундай қилишда исроф, беҳуда сарф-харажат бор ва ўша вақтларда бу маъносиз ва такаббурликка оид иш ҳисобланган.«Ким биродарининг мактубига унинг изнисиз назар солса, албатта, оловга назар солган бўлади». Чунки мактубда ёзилган нарсалар биров маънавий мулки ҳисобланади. Бировнинг мулкига бошқа одам эганинг рухсатисиз қараб ёки кириб бўлмайди. Кўпинча мактубда бошқа мулклардан кўра ҳассосроқ ва хавфлироқ нарсалар бўлади. Шунинг учун ҳам ким бировнинг мактубига унинг изнисиз назар солган киши оловга назар солган бўлади. Олов кўзга зарар қилганидек, хиёнат қилаётган кўзга ҳам у ўқиётган мактуб зарар қилади. Баъзи уламолар бу ердаги оловдан мурод дўзах олови бўлиши ҳам мумкин, деганлар. «Аллоҳдан кафтларинингизнинг ичи билан сўранглар сирти билан сўраманглар». Сўровчи одам боласидан сўраганда ҳам ўз эҳтиёжини билдириш учун кафтини очади. Аллоҳ таолодан сўраганда бу ишни қилмай тескарисини қилса мутакаббирлик қилган бўлади.«Қачон фориғ бўлсангиз уларни юзингизга суртинг».Чунки кафтларга Аллоҳ таолонинг раҳмати нозил бўлган бўлади.Дуонинг одобларидан бири икки қўлни кўтариб кафтнинг ичини ўзига қаратиб дуо қилишдир. Сўнгра уларни юзга суртишдир. Ҳадиси шарифнинг ушбу қисмига бизнинг диёримизда жуда ҳам яхши амал қилинади.

Топ рейтинг www.uz Openstat