Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Кўпчиликка қизиқ савол.

00:00 / 10.12.2009 | eski savollar | 1570
Асалому Алайкум Ҳазрат!Ҳозирги кунда ҳомиладор аёлларни УЗД, яни ултра товушли текширув кўригидан ўтказиш мажбуридир. Мени фикримча бу албатта яҳши, чунки бу ҳомиладор аёл организмида ва ривожланаётган ҳомиладаги касаллик жараёнларини олдиндан билиш имкониятини беради. Лекин шу ҳусусида менда иккита савол туғилди...1. Бундай текширув натижасида ҳомиланинг жинсини таҳминан билиш мумкин. Баъзи ҳолларда доъторлар ҳомила жинси ҳақида аёл ўзи сўрамаса ҳам айтиб қўймоқдалар. Умуман туғруққача ҳомиланинг жинсини билиш жоизми?2. Ушбу усулда текшириш ҳомилани қандай нуқсонлар билан ривожланаётганлигини ҳам кўрсатади (масалан: аненъэфалия - боланинг мийяси ёқлиги, ёки, гидроъэфалия - боланинг бошида кўп даражада суюқлик йиғилиши ва боланинг ақлий заифлиги, ва ҳ.к.). Бундай ҳолатлар боланинг ўзига ҳам, унинг ота-онасига ҳам бир умр оғир синовдир (валлоҳу аълам). Яна бир тарафи, бундай болалар яшаб кетмасликлари ҳам мумкин (масалан аненъэфалия билан). Бунда аёл сўлиги ҳомиладорликдан зарар кўраётган ёки кўрмаётган бўлиши ҳам мумкин. Мана шу ҳолларда, УЗД ҳомиладорликнинг бошланғич даврларида юқорида кўрсатилган ва бошқа талай туғма нуқсон ҳамда ҳасталикларни аниқлаганда, аёлга бу ҳомилани тўҳтатиш, яни ҳомилани олиб ташлаш тафсия этилади. Шу жоизми?Жавобингиз учун олдиндан катта раҳмат!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Жоиз.2. Уч тарафдан бир-бирини билмаган ҳолда бир хил гап айтса, бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat