Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Гипс хақда қайта соралди!

00:00 / 11.12.2009 | eski savollar | 778
Ассаламу Алайкум Хазрат!Саволим қуйидагича Мендан бир огаиним Шамоллаб қолиб кокрак қисмига спирт (алъогол) суртганини айти ва мендан Намоз оқиса боладими ёки ёқми деб сораган эди, Сизнинг томоққа Спиртлик "Компресс" қилиш жоизлиги хақидаги жавобингизни оқигандай болган эдим, Ха намозни оқийверинг деб жавоб бериб қойдим, лекин анниқ билмаганим учун сиздан сорашликка қарор қилдим... айтган гапим тогримиди?2 Бугун АСР намозига Масжид узоқлиги ва азон вақти ёлга чиқганлигим сабаблик Масжидга имом салом бераётганда етиб бордим. Ва Имом Шаф'ий мазҳабида болганлиги учун Ханафий мазҳабида Аср намози вақти киришини кутиб отирдим шу тогрими? ёки масжидда жамоа оқиб болгандан кейин мен ҳам оқисам болаверадими?3. Бахтсиз ходиса туфайлик қолимни синдириб олган эдим, хозир қолим гипс да Гусл олаётиб танамнинг барча қисмини ювиб ГИПС боглиқни устига масҳ тортаябман шу тогрими ва бир кун боглиқни бир қисмини ечиб бошқалатдан богладим шунда гусл синадими(тахорат синиши хақда эшитганман)?4. Гипсдаги қолимни рукуда осилтириб турибман ва сажда вақти тиззаларимга тегар тегмас жойнамоз устига қойиб оқиябман шу тогри ёлми?5. Қолим сабаблик мен имом болишликдан озимни олганим дурустми? базида қироатида жуда коп хато қиладиганларга иложсизликдан эргашаябман(озимники ҳам а'ломас албатта). Руку саждаларни толиқ адо этолмаганлигим учун жамоатга имомлик қилмаганим мақулми?6. Бир биродарим Жума Хутбаси вақтида зикр қилиб отирган эди, биз бу давлатни тилини тушунмаймиз шунга зикр қилиб отирибман деди. шу жоизми? Агар хутба тилини тушунмасак... Жавобингиз учун каттакон раҳмат ЖазакАллаҳу Кҳоирон катҳирон.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Ўқиганингиз тўғри.2. Ўша мазҳабдагилар билан бирга ўқийверинг.3. Қилаётган ишингиз тўғри.4. Тўғри.5. Қўлингиз тузалганда қилинг имомликни.6. Жим ўтирган афзал.

Топ рейтинг www.uz Openstat