Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳалол ва харом таомлар хақида

00:00 / 15.12.2009 | eski savollar | 1021
Ассалому Алайкум Мухтарам Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Хазратлари! Аввало Сизни кириб келаётган 1431 ҳижрий йили ва бошланаётган Муқаддас Мухаррам ойи билан табриклайман! Яратган Поку Парвардигордан барчамизга рахмат ва мағфиратлар тилаган холда Сизга бир кичик саволим бор! Биз дўстим билан ўтириб нима харому нима ҳалоллиги тўғрисида баҳслашиб қолдик Шу бахсимиз борасида биз албатта ароқ, вино, пиво ва бошқа алкоголь ичимликлари харомлигини таъкидлаган ҳолда қимиз ва кваснинг ҳалол ёки харомлиги тўғрисида бир тўхтамга кела олмадик. Чунки Қуръони Каримда барча ачитилган нарсалар харом қилинган деган фикр билан дўстим кваснинг харомлигини уқтирди. Мен бўлсам у холда қимиз хам отнинг сутидан ачитилиб тайёрланишини шунингдек нон тайёрлаш учун хам хамиртуруш ёки дрожа қўшиб хамир кўптирилишини, у холда нон ҳам ҳалол бўлмай қоладимидеган савол билан иккимиз ҳам тўхтаб қолдик. Сиздан ушбу саволимизга жавоб кутиб қоламиз. Олдиндан берган беъмани саволим учун узр.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Қимиз ҳанафий мазҳаби бўйича ҳалол. Квас ҳам ачитиш градусли бўлиш даражасига етмаса ҳалол.

Топ рейтинг www.uz Openstat