Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ойла

00:00 / 19.12.2009 | eski savollar | 927
шайх мухаммад содик мухаммад юусуф хазратлари! Тугрисини етсам нимадам бошлашниям билмиман лекин манга тугри йулни курсатиб маслахат берарсиз деган умидда езишга карор килдим ман ота онамни хохишлари бн турмушга чикганмам, бошида яхши хает кечирдик десаям булади лекин уша пайтлари хам ерим рашк кивуриб езворарди,агар бунга бирор сабаб буганда унчалик сикилмасдим. Фарзандлик булдик 2чи фарзандим тугилишдан олдин ула касал бб колди, кузларига хама нарсала куринар, уз жонларига суйиксд кш хаеларидан жой олган еди,узларини у бу нарса кб куймасинла деб кечалари ухламасдан худойимга тузалиб кетишларини сураб кетларидан соядек юрар уни устига тугилган фарзандим жуда йиглоки бб сикилганимдан озиб тузиб олдинги ахволимдан асар хам колмаганди, табибгаям, домлагаям хар хил шифокорларгаям курсатдик лекин фойдаси булмади,уйда беркитилган пичоклар хар хир булмагур гаплар бн хакорат кш,хамани душман деб уришишлар натижасида шизофреник диагнозини куйиб рухий касалхонага еткизилди, кандайдир гунохим буса керакки оллохим мени жазолавоти деб сикилардим. Даволаниб чиканларидан кегин хеч нима бн ишлари йук бб колди, ман ишлаб боларим уртоклари олдида кунгли уксимасин деб уз мехнатим бн бокдим, турмуш уртогимниям ката яхши шифокор бор дейишса обориб курсатдим лекин йилдан йилга яхши булиш урнига емонлашдила, мани хато сан кимсан деб уйдан хайдаб чикарар берган дориларимни отиб сан мани улдирмокчисан деб дагдага килар,уриб хамаегимни кукартириб ташлар еди,ота онам ерин яхшими дейишса уларни сикилмасин деб йиглавормаслик ун кулиб яхши дердим, инсони хадеб хурлаб хакорат кб урса у тортинчок, куркок бб коларкан. Фарзандларим катта бб колганлиги уй олишим кклиги туфайли бошка юртга ишлаш ун боришга тугри келди хар биф ерда уз кийинчилиги булганидай бу ерда хам онсон булмади, худойимга минг бор шукрлар булсинки хозир ишим яхши лекин бир муаммойим бор. Шу ерга келиб бир йигит бн танишиб колдим, дарди бор инсон бошкалани дардини тушунади дейишади, у узини дардларини ман узимникини этиб бир биримизга далда булардик ман унга у эса манга яхши кунлар келишини оллохимни мархамати кенг деб кучли булишга ундирдик.бошида у манга ука ман эса опадек эдик хозир эса бир биримизни жуда катик ектириб колдик,бир биримизни дилимизга озор беришдан,куйинсак бирга куйиниб,кулсак бирга хурсанд буладиган бб колдик. У мани хаетимга бахт, кувонч узимга ишонч олиб келди,лекин у мандан анча еш у хам мани жуда катик севиб коган агар иложи бса мани уз никохига омокчи.мани эса бошим котган касал бусаям эрим,фарзандларим нима деркин уйлаб коламан ман хам аелману манам севиб севилиб,уз еримни суюкли вафодор ери булишни ахир манам яхши яшаган бсам 3 йил яхши яшадим 10 йил касаларини яшириб,эр хотинларни маслахат бн иш килишларига хавас кб яшадим,манам хохлиман манга ердам бериб,етибор кб, дардимга дармон, калбимга малхам булувчи инсоним булишини ахир бу айб эмасдир лекин турмуш уртогим касал буганлиги сабабли уни ташаб кетишга виждоним кийналвотди нима бугамдаям фарзандларимни отаси,бир томонда бу йигитни шунака севиб коганманки уни курмасам гаплашмасам дардлашмасам хаетимни тасаввур киломиман худди кора зулмат карига кириб кетаетгандек лекин фарзандларим,якинларим мани нотугри тушунишади деб коркаман.никох укитиш ун халиям еримни никохидаман,илтимос манга бу огир вазиятда кандай йул тутсам тугри булишини маслахат беришизни илтимос киламан, кандай у йигит билан никох укитсам,хеч кимни дилини огритмаган холда лекин диний томондан тугри булган холда,якинларим билмагам холда уни жуфти халоли бусам булади? Олдиндан рахмат сизга!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Сиз ҳозир эри бор аёл сифатида бошқа никоҳ ўқита олмайсиз. Агар бу иш қилинса, катта гуноҳ содир бўлади. Аёл эридан ажраб, иддаси чиққанидан кейингина бошқага никоҳланиши мумкин.

Топ рейтинг www.uz Openstat