Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Танадан ташқаридаги баъзи ҳоллар ҳақида

00:00 / 22.12.2009 | eski savollar | 2791
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.Муҳтарам шайх ҳазратлари.Оламларнинг Эгаси сизни Имонда,Исломда,Ибодатда,Илмда зиёда қилсин.Қуйида анча вақтлардан буён аксар медисина вакилларига яхши ма'лум бо'лган ҳолат-ог'ир хасталик пайтида ёки клиник о'лим чог'ида содир бо'ладиган ажиб ҳодисалар ҳақида со'рамоқчи эдим.Бундай ҳолатларни бошдан кечирганларнинг аксарияти о'з танасини юқоридан туриб кузатгани,атрофда содир бо'лаётган воқеалардан то'ла воқиф бо'лгани,ба'зан эса қаердалигини физик жиҳатдан аниқлаб бо'лмайдиган маконларга боргани ҳақида со'злайди.Ушбу муносабат билан сиздан қуйидагиларни со'рамоқчи эдим:1.Мазкур ҳодисалар Расул С.А.В. даврларида ҳам бо'лганми?Агар бо'лган бо'лса,Расул С.А.В. қандай муносабат билдирганлар?2.Юқоридаги ҳолларни бошидан о'тказганлар о'либ тирилганлар саналадими?Уларнинг бундай ҳолга тушишларига о'лим фаришталари ҳам ҳисса қо'шадими?3.Интернет саҳифаларида шундай инсонлар ҳақида ҳам о'қидикки,улар махсус машқлар ёрдамида руҳларини таналаридан чиқариб,қандайдир астрал майдонда сайр қилиб юришар эмиш.Бу борада динимизда нималар баён қилинган?Инсон о'лмасдан туриб ҳам руҳи билан қаерлардадир сайр қилиб юриши мумкинми?Жавобинигз учун олдиндан раҳмат.Ассалому алайкум.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Бу каби ҳолатлар ҳақида ҳали илмий изланишлар бир тўхтамга келганлари йўқ. Иккинчидан руҳий дунёда ҳар хил ҳолатлар бўлиши турган гап. Мисол учун уйқуни олиб кўриш ҳам мумкин.“Аллоҳ жонларни ўлими вақтида, ўлмаганларини эса, уйқуси вақтида олур. Бас, ўлишига ҳукм қилганларини ушлаб қолур, қолганларини маълум муддатгача қўйиб юборур. Албатта, бунда тафаккур қиладиган қавмлар учун оят-ибратлар бордир” Зумар. 42.Ушбу оят маънолари ҳам Аллоҳ таолонинг ваҳдониятига ёрқин далилдир. Дунёдаги барча ишлар ёлғиз У зотнинг Ўзига боғлиқлигини билдиради.«Аллоҳ жонларни ўлими вақтида, ўлмаганларини эса, уйқуси вақтида олур».Ҳар лаҳзада қанчадан қанча одамлар жон берадилар. Уларнинг жонини ким олади? Ҳар бир одам ҳар куни маълум муддат ухлайди, ўшанда у ўликка ўхшаб ётади. Унинг жони нима бўлади? Бу саволларга мазкур жумлада жавоб бор.Жонларни ўлим вақтида ҳам, ухлаган вақтида ҳам оладиган зот Аллоҳдир. Тандан жон чиқиши катта вафот, ухлаганда тана билан жон орасида алоқанинг кучсизланиши кичик вафот дейилади. Чунки ухлаган одамнинг жонини ҳам Аллоҳ таоло олган бўлади.«Бас, ўлишига ҳукм қилганларини ушлаб қолур, қолганларини маълум муддатгача қўйиб юборур».Кимнинг қазоси етган бўлса, уйқусидан қайта уйғонмай, кичик вафоти катта вафотга айланиб қолаверади. Аллоҳ ажали етмаганларнинг жонини қўйиб юборади. Улар белгиланган ажалгача яшаб юрадилар.Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васаллам ҳар кеч ётаётганларида: «Роббим, сенинг исминг ила ёнимни қўйдим. Сен билан уни кўтарурман. Агар жонимни тутиб қолсанг, уни мағфират қилгин. Агар уни қўйиб юборадиган бўлсанг, уни солиҳларни муҳофаза этадиган нарса ила муҳофаза қилгин», деган дуони ўқиб уйқуга кетар эдилар.«Албатта, бунда тафаккур қиладиган қавмлар учун оят-ибратлар бордир».Аллоҳ таоло нимани истаса шу бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat