Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Оталик ҳаққи

00:00 / 24.12.2009 | eski savollar | 770
Ҳурматли Шайҳ ҳазратлари, Аллоҳ Таоло қилаётган барча ҳайирли ишларингизга ривож wа баракот ато этсин. Фарзандларимизга сиздек олимлардан булишликни насиб этсин. Шайҳ ҳазратлари саволим бироз узун булганлиги учун олдиндан узр сурайман. Синглимни мактабни тугатганидан сунг дустимга (намозҳон йигитга) турмушга узатдик. Ёшлигимиздан дустим онамни "онажон" деб чақирар эди чунки онаси оламдан утганди. Шуни учун ҳам ота-онамни синглимни узатишга кундириш унча қийин булмади. Келин куёв бир йилча яшашди, қизчалик ҳам булишди. Лекин икки тараф оилавий арзимас низолари туфайли, синглим чилласи чиқмаган қизчаси билан уйга қайтиб келди. Куёвни узи бирормарта келмаса ҳам, оталари келиб синглимни олиб кетмоқчи булишди. Лекин биз ҳам енгиллик қилиб куёвни узи келмаса бормайди деб туриб олдик. Шу билан куёв бирор марта ҳам келмади. Бошқага уйланди. Мана орадан 4 йил утди, синглимни қизчаси 3 ёшда, энди дадам қаерда мани ҳам дадам борми дейишни бошлаган, орада (мани фарзандим ҳам 3 ёшда) сани даданг юқ деб уришиб қолса, мани ҳам дадам бор деб ҳунграб йиглаб ҳам олади. Унга жуда раҳмим келади, фарзандимни уришаман ундай дема деб, лекин бола болада... Ота-онам синглимни жуда яҳши куришганидан, ва куёвни олдиндан танишгани учун туйдан кейин уларни уйига тез тез бориб туришди. Куёв тарафга бу нарса ҳуш келмади, ва секин секин келмасинга утишди. Бола тугилганда, онам ҳатто куёвни уйига бориб неварасини куролмай қайтган кунлари ҳам булди. (Онанг ҳовлига кирмасин, болани курсатмайсан деган куёв). (Аллоҳга шукур онам ибодатдалар, лекин нимагадир дустимга туйдан кейин онам ёқмай қолди.) Йиллар давомида "онажон" булиб, қизини турмушга бериб кейин ёмон булиб қолди. Қилган ҳурматсизликлари учун ота онам куёвдан жуда қаттиқ ранжишган ва у ҳақида ҳатто эшитишни ҳам ҳоҳлашмайди. Ва шу мавзуда бошқалар ёзган саволларга уҳшаб мани ота-онам ҳам синглимга бизни десанг, ҳеч қачон эрингни тилга олмайсан деб шарт қуйишди. Бечорани эри ҳам келиб олиб кетмаганидан кейин, шу алфозда 4 йилдан бери уйимизда яҳшаб келяпти, турмушга чиққани юқ.Яқинда собиқ куёв қизимни курмоқчиман, манга курсатишсин, ёки телефондан гаплашай деб дустларидан айтиб юборибти. Ота-онам 4 йилдан бери қизини ҳолидан ҳабар олмаган, энди катта буганда керак булдими деб руҳсат беришмади. Лекин синглимни қизи ҳам отасига муҳтож, оҳирги кунларда фақат дадам дадам дейди.1) Шайҳ ҳазратлари биз қизчани отасидан ажратиб курсатмай туришга ҳаққимиз борми? Ота-онам курсатсак кейинчалик қизни олиб қуяди деб қурқишади. Қизчани жуда кунгли уксимасин деб, укамни манашу сани отанг деб қуйишган қизчага. Укамни, яни тогасини дада деб юрибти қизалоқ. 2) Болани отасига курсатмай гуноҳкор буляпмизми? Қандай юл тутайлик? 3) Агар болани отаси билан куриштирш керак булса, буни қандай юл билан ота онамга тушинтирсам булади? Қимматли воқтингизни олиб узун савол берганим учун куп куп узр сурайман. Виждоним қийналиб келаётганидан ёзишга мажбурман. Чунки ушанда куёв келиб олиб кетмаса, синглим бормайди деб ман ҳам қаттиқ туриб олгандим. Дустим узи келиб олиб кетади деб уйлагандим, лекин куёв ҳам бош эггиси келмай уйимизга келмади. Куёвнинг бенамоз отаси мани углим булса ҳеч қачон сизларга бош уриб келмайди деганди. Оқибат куёв келмади, ажралиб бошқага уйланди, бева синглим ва бир бола етим булиб ота меҳрисиз улгайиб келяпти. Аллоҳ Таоло барча фарзандларни тирик етим булиб қолишидан сақласин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Сиз ёзган тафсилотлар яна бир бор оила масаласида жуда ҳам эҳтиёт бўлиш кераклигини кўрсатмоқда. Етти ўлчаб, бир кес деган гап худди шу масалада керак бўлади. Отанинг боласини кўришга ҳақи бор. Ман қилишга бировнинг ҳақи йўқ. Сиз ўзингиз ота-онангизга айта олмасангиз ҳам, каттароқ кишиларга айтиб, уларга насийҳат қилидиринг.

Топ рейтинг www.uz Openstat