Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Устозга баъзи саволлар.

00:00 / 11.03.2007 | eski savollar | 6544

Хурматли устоз,сизга баъзи саволлар билан мурожат килмокчи эдим.1.Сахих хадисларга ишонмаслик,яъни имон келтирмаслик куфр хисобланади.Заиф хадисларга ишонмасликни хукми кандай булади?2.Узбекистонлик баъзи жомий масжиди имомлари маърузасида бир хикоя келтирадилар ва бу хикояда Аллох :жж ва утмиш Пайгамбарлар алайхимуссалом томонидан гапиралади,лекин бу хикоялар хадиси кудсий хам эмас,оддий хадис хам эмас балки Пайгамбаримиз с.а.w сунг утган баъзи уломаларни гапи,дейлик Хасан Басрийники.Бу кандок хол булди?Бу нарса шу Узбекистонлик баъзи дин арбобларини янги чикаетган китобларида хам бор.Бундан таажубдаман.Бир масжиди жомийни имом -хатиби маърузасида хайвонлар худди эртакдагидек гапиради.Лекин булар оддий хикоялар,хадислар эмас.Бу нарсаларга шариатимизда фатво кандай.Еки ибрат-насихат учун буларни ишлатса буладими?3.Имоми Термизийни Шамоили Мухаммадия китобида бир ровий Пайгамбаримиз с.а.w буйларини уртача деган ,бошкаси баландга моил деган.Муборак юзларини рангини бириси ок аралаш кизил деган бошкаси бугдойранг деган.Мухри Нубувват хакида хам агар янглишмасам шунга ухшаш ихтилофлар бор.Бу ихтилофларни сабаби нимада?4.Турли хил ровийлар томонидан айтилган куйидаги хадиси шариф бор.Мазмуни шуки бир одам рамазони шариф рузасини хотини билан жимоъ килиб куйиб бузади.Буни Пайгамбаримиз с.а.wга айтади.Пайгамбаримиз с.а.w унга каффорат беришни айтадилар.У бунга кодир эмаслигини айтганда Пайгамбаримиз с.а.wга бир саватда хурмо хадия килинади ва бу хадияни Пайгамбаримиз с.а.w у одамга каффорат бериш учун берадилар.Бу хадисни узбекча таржимасида бир ровий хурмо саватда келтирилган деса бошкаси замбилда деган.Бу ихтилофни сабаби нимада?5.Мен АКШ ни бир исломий марказида хар жума номозини укийман.Бу ерда хар-хил имом-хатиблар алмашиб хутба ва намоз укишади.Улар бу ибодатларни аксар холларда бошяланг бажаришади,кийимлари замонавий,хутба вактида асога суянмайдилар,хутба бошида арабча Аллох :жж хамду сано айтадилар ва Пайгамбаримиз с.а.w га дуруду саловотлар келтирадилар.Кейин хутбани инглизча давом эттирадилар.Хутба вактида хулофои рошидинларни эсламайдилар ва баъзида хатто Куръони Каримдан бир оят хам келртирмайдилар.Бу холат кандок булди.Айтишим керакки бу исломий марказга жума вактида куп мусулмонлар егиладилар.Шу саволларимга вакт ажратиб жавоб беришингизни илтимос килмокчи эдим.Аллох :жж ажрингизни берсин.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1.Сахих хадисларга ишонмаслик,яъни имон келтирмаслик куфр хисобланади.
Заиф ҳадисларга ишонмасликнинг иймонга тасири йўқ.
2. Албатта, имомларга бу яхши эмас. Унинг ўрнига оят ва ҳадислардан гапириш керак.
3. Булар фақат иборадаги бир оз фарқ холос. Ҳаммаси бир-бирига ўхшаш гаплар.
4. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 
«Бир одам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб:
«Ҳалок бўлдим, эй Аллоҳнинг Расули!»-деди.
«Сени нима ҳалок қилди?»-дедилар.
«Рамазонда хотинимнинг устига чиқдим»-деди.
«Қул озод қилишга нарса топа оласанми?»-дедилар.
«Йўқ»-деди.
«Икки ой кетма-кет рўза тута оласанми?»-дедилар.
«Йўқ»-деди.
«Олтмиш мискинга таом беришга нарса топа оласанми?» - дедилар.
«Йўқ»-деди. Сўнгра кутиб ўтирди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга бир занбил хурмо келтирилди. У зот (ҳалиги одамга):
«Мана буни садақа қилиб юбор», - дедилар.
«Эй Аллоҳнинг Расули, биздан кўра фақирроққами? Аллоҳга қасамки, у(Мадина)нинг икки четининг орасида биздан кўра муҳтожроқ аҳли байт йўқ»-деди.
Бас, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам кулдилар, ҳатто тишларининг оқи кўриниб кетди. Сўнгра:
«Бор! Уни аҳлиннга таом қилиб бер»-дедилар. Бешовлари ривоят қилган.
Мазкур хурмо солинган арабчада «Арақин» деб аталган идиш дарахт шохи ва пўстлоғидан тўқилган биздаги сават ва замбилга ўхшаган бўлгани учун шундай бўлган.
5.  Жуманинг хутбасида ҳамд айтилса бўлди. Бошқа сизга ёқмаган нарсалар бошқаларга ҳам ёқмайди. Аммо шароит юзасидан ва эътиборсизликдан сиз айтганга ўхшаган кишилар бунга йўл қўядилар. Аллох ҳамма ибодатларимизни ўзи қабул айласин.

Топ рейтинг www.uz Openstat