Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Оила масаласида Шайх хазратларини маслахати керак.

00:00 / 02.01.2010 | eski savollar | 3868
БИСМИЛЛАХИР РОХМАНИР РОХИЙМ Ассалому алайкум мухтарам Шайх Мухаммад Содик Мухаммад Юсуф хазратлари мен хозир жуда огир ахволга тушиб колдим сизнинг маслахатингиз жуда хам зарур илтимос хатимни укиб жавоб езинг. Мен 1980 йилда тугилганман ешлигимдан исломга кириб домлага катнаб илм урганганман, оиламизда турт угил бир киз эдик 1989 йилда акамлардан бири 12 ешида вафот этган, ота онамлар хам яхши одамлар дадам союз даврида директор булиб ищлаган онажоним уйда. Муътакиллик дан кегин дадам фермер хужалиги очиб иш бошлади биз хам уз хаетимизни тинч тотув давом этирдик, мен мактабда укиб буш вактимда дадамга ердам бериб юриб мактабни тамомладим. Дадамни бизнесиям юрди пул топиб эхсонлар килди кабристонларга, маххала ободончилигига, камбагалларга, ердам берди йуллар курди жуда катта пул топди, 1995 йлдан уз гаришни бощлади онажонимдан яшириб уйланди. Банк дан катта микдорда кредит олиб иш юритди банкир дадамни алдади дадам банкрот булиб карз бупкетди. Мен мактаб чогимда 12-13 ешда бир кизни севиб колдим у хам мени севарди биз мактабни тугатгунча лайли ва мажнун булиб юрдик лекин мен ношарий бирорта хам иш килмадим даже кулини хам ушламасдим жудда каттик севардим. Биз турмуш курамиз бахтли буламиз деб уйлардик, мактабни тамомлаб укишга кирдим, мен орзу килган олийгохга киргизмасдан бошкасига киргазишди. Дадами бизнеси Россия билан боглик эди 1998 йлда Россияда дефолт бугандан сунг бутунлай банкрот булиб карзга ботди. Мен севган кизимга уйланмокчи эдим олдинига дадам унамади ок суяк деб кегин улар беришмади, кандайдир аммаси менга беришасан, булмасам кариндош уругчиликни бузаман деб урушиб юриб узига келин килди. Мен учун хает тугагандай туюларди бир томондан оилавий шароитимиз иккинчи тамондан севгилимдан айрилдим, хуллас мен бузилишни бошладим. укишни хам ташладим. Ешлигимда каттик сарик касали булгандим яна кузгалди, психологический травма олдим. 2000 йил Нима килишни билмай уйдагилар мени Россияга кариндошларни олдига ишлагани жунатиб юборишди, ишлашни бошладим бу ерга келиб икки ойдан кегин рус миллатли киз Билан танишдим гаплашиб юрдик ектириб колдим у мени севиб колди ота онаси Билан таништирди яхши тарбияли оила экан менга екишди мен хам уларга екдим. 2001 да Тошкентга бориб укишни кайта тикладим , шундай килиб келиб кетиб юриб укишни 2004 да тамомладим , уйга борсам умман туролмасдим рус киз крешенный эмас эдикан исломни кабул килди мен никох килиб уйландим 2004 да аелим жуда одобли кучага заруратсиз чикмайди но шарий иш килмайди факат намозга кирмаяпти бир кизимиз бор 2006 да тугилди исмини исломий Хадичабону дуневий Диана куйдик. 2002 да аелими дадаси заводга узининг олдига ишга олди 2005 гача завода ищладм 2005 да мен хам бизнесга берилиб дадам Билан бирга иш бошладим олдинига хаммаси яхши кетди 2004 да Россияда туй килган бусек 2005 да Узбекистонда туй килдик дадами карзларини уздик уй-жой курдик 2006 езда уйга боргандим 20га кирган амакимни угли жигаридан рак булиб кузимни олдида кон кусиб улди. Мен Яна психологик травма олиб яна айнидим 2007 май ойигача шундай юрдим ищлар оркага кетди карзга ботдим уйга боргандим дустларим маслахат беришиб тура дадани олдига бордим шу одамни олдига борган кундан бошлаб мени иймоним уйгонди ибодатга кирдим жойлари жаннатда бусин омин. Манна бир йил дан бери ибодатдаман мен учун бу дунени кизиги колмади факат охират учун яшаябман кечалари туриб ибодат киламан . Лекин иш юришмаябди 75 минг доллар карзман хозир . Охират учун карзни узишим керакку ахир. Нима килай. Дадам . дадамни жуда емон куриб колдим сабаб дадам 1995 да айнигандан бери уз гармади карздан куркмайди одамлардан пул олиб бермайди елгон гапиради арок ичади ибодат килмайди 56 га кирди аждар сингари уйдагиларга тинчлик бермайди уруш жанжал уйдагиларни шундай хунук гаплар Билан сукади астагфируллох , онасини хурмат килмайди уларни хам дилини огритади онамни умуман хурмат килмайди жиннини сингари хеч кимга тинчлик бермайди бир дарахтни бир жойида кукартирмайди . Оиламиз жуда хафа улардан , карзларимам дадами оркасидан, бирор марта бизга болларим намоз укинглар ибодат килинглар масжидга чикинглар демади.Нима килайлик. Онажоним ибодатли бокира муслима курони кариймни укийдиган оллохни севган бандаси сабр каноатлик инсонлар оллох умрларини узун килсин, онажоним бизга болаларим дадангни урушманглар отанг тунгиз булса атрофини кургон килиб бок Деган макол бор дейдилар. онам борни бор демай йугни йУК демай бутун умр буйи сабр килиб келмокдалар юраклари огрийдиган бупколди. Дадамни килган киликлари езиб тугатиб булмайди. Хазрат онажонимни дуо килинг. Акам ибодатли сабрли мусулмон инсонлар икки фарзанди бор аели жуда одобли дадам акамга тинчлик бермайди урушади сукинади хурлайди 33 кирдилар икки йил дан бери бетоблар жигарлари огрийди дадами дастидан жудаям психологик майитга ухшабкоганлар яхши пул топадилар дадами иши юрмаганда бир неча йил мобайнида оиламизи тебратиб келмокдалар . Хазрат акжонимиям дуо килинг оллох дардларига шифои комил берсин. Укам дадамни дастидан туйган бир фарзанди , аели бор уларниям дуо килинг. Синглим турмушга чиккан икки фарзанди бор уйга кегани куркади дадами дастиланУларниям дуо килинг. Яна бир кизиквокеа юз берганди 2002-еки 2003 да дустим Билан янгийул шахрига боргандим иш Билан бир инсонни кутиб машинада утиргандик карасак бир четда бир одам китоб сотаетганакан бориб хар хил китобларни куриб шуларнинг ичида такдирномами еки толеномами деган китобни укидик ушата туриб у ерда тугилган йил ой мучал кунга караб инсонни умрида кандай вокеалар юз бериши езилганди шу ерда мени буржимда сарик сочли аелни учратади агар турмуш курмаса ундан кегинги хаети яхши булади и Яна бошка нарсалар езилганди кизиги шундаки кегин бориб шу одамни топа олмадик китобни сотиб олиш учун мен уйланиб колдим балки бу нарса оллохдан эмасмидикин эртага охиратда биз сенга хабар юбормаганмидик дейишмасмикин. Нима дейсиз. Мен хозир Россияда яшайман мени орзуим ибодатли мумина аелим буса оиламда хамма ибодат килса фарзандларим хам исломий тарбия олса деб ният киламан бу ерда хам жамоатимиз ката масжидлар куп лекин атрофга караб нима килишни билмиман макол борку у зга юртда шох булгандан уз юртинда гадо булгин деган . Нима килай. Хазрат тушкунлика тушдим нима килай крздан узилиш учун отамни ибодатга киргизиш учун , шайтон вас вас киляпти НИМА КИЛАЙ маслахат Беринг дадами дастидан бир иш килишгаям куркиб колдим. Россияда колайми еки ватанимга кайтайми еки ажрашиб бошка исломий аелга уйланайми. Жавобингиз учун аввалдан ката рахмат Оллох сиздан рози булсин мартабаларингизни бундан хам юкори килсин. Сиздек инсонни бизларга бергани учун Оллохга беадад хамду санолар булсин омин. Ассалмому алайкум Шайх хазратлари юкоридаги хатни бундан бир ярим йарим йил олдин езган эдим бугун 28 ноябр 2009 йил.Сиз Билан кандай богланишни билмадим хатимни кандай жунатишни билмади.Манна шу 1.5 йил ичида булиб утган вокеалар.Дадам, шу вакт ичида икки марта иш курсатди, 80 сотик иморатлари Билан жой килувдик келажак учун, сотиб йук килди.Хозир уйда кандайдир планларни килиб юрибди.Мен. Ишим анча юришиб колуди карзлардан кутулаетган эдим. Сюрприз 2008 декабрда анализ топширгандим хронический гепатит В+Д суперинфекция дейиларкан шу касал чикди, врачлар узоги 10 йил яшайсан дейишди даволанмасанг, дорилари утдан киммат экан Россияда 30 минг доллар тураркан, тошкенда 10 минг, бир йиллик курс. Бош котди леченяга пул йук биров пул бермайди даже дадам. Кайнотам хам. Яна бузилдим. Намоз укимай куйдим . Ишлар Яна тухтади тирикчилик утяпти холос даволангани пул йук . савдодаги шерикларим хам мени алдашди мени ишимни олишди. Бирини карзи бор Карзини бермайди. 10минг Аелимга келсак адашган эканман шекили, хеч качон ибодатга кирмасакан шекили, килиглариям узгарди, отаси юрагими сикади уй оберганман сани укитганман карзсан и тогдали. 10 минг карзман ундан хам. Ишлар яхшилигида мендан яхшиси йугиди улар учун. Хама учун хам . Гайри динни исломга киритганнинг савоби жуда ката дейишади, исломга кириш бу факат калима келтитириш эмаску ахир исломга киргандан сунг ислом фарзларини бажармаса хам мусулмон буладими. Кизими деб чидаб келяпман етим буп коладику кимларни кулида колади деб куркаман.Бошим котди нима килай. Узбекистонга кетай десам куруг чунтак Билан каерга бораман дадам учаскамниям сотиб йук килиб булган. Аросатда колдим. Ибодат килсам юрагим яшнайди кувнайман. Проблемаларни куриб Яна бошим котади уйлаб уйлаб нима килишни билмайман. Жума намозини бирор марта хам колдирмайман тирнокларни олиб, гусл килиб, пок либос кийиб ибодатга бораман. Исломни хохлайман ибодатни хохлайман оилам иботадли исломий булишини шарият буйича яшашни хохлайман. НИМА КИЛАЙ . Акам. Акамлар хам мендан кегин анализ топширган эдилар худи шундай диагноз, бизи авлодимизда бор шекили бунаканги касал. Акамда хам бунча пул йук даволанишга боши котган. Дуо килинг оллох шифо берсин. Укам Яна бир угил фарзанд курди дуо килинг.Онажоним, онажоним Яна бир ярим йил азобли умрни кушдилар уз умрларига. Дуо килинг оллох онамни умрларини узок ризкларини улуг килсин согу саломат юрсинлар бахтимизга.Синглим сог саломат, бахтига яхши оилага тушган хурсандман. Дуо килинг уларни хам.Мухтарам Шайх хазратлари жавобингизни интизорлик Билан кутаман, илтимос йул курсатинг.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Аллоҳ таоло сиз ва яқинларингизни рушду ҳидоятга, тақво ибодатга бошласин ва бахту саодатга насиб қилсин. Истаганингиздан афзалини берсин.- Ўзингизни тутиб, барқарор бўлинг. Исломни маҳкам ушланг. Ибодатда бардавом бўлинг.- Отангизга инсоф сўраб Аллоҳга дуо қилинг. Унинг шариатга номувофиқ ишларига қўшилманг. Имкон даражасида ҳурмат қилинг.- Онангизга меҳрибон бўлинг. Қўлдан келганича ҳурматини қилинг.- Бошқа қариндошларга ҳам силаи раҳм қилинг.- Оилангизни мустаҳкамлашга ва исломийштиришга қаттиқ ҳаракат қилинг. Ҳар бир ишни шошилмасдан, пухта ўйлаб, охиригача етказиб қилинг.- Доимо Аллоҳ таолога таво қилиб, Ўзидан ёрдам сўраб яшанг. Ноумид шайтон. Аллоҳ хоҳласа, ишларингиз яхши бўлиб кетади.

Топ рейтинг www.uz Openstat