Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Иссик-совук килдирган киши.

00:00 / 06.01.2010 | eski savollar | 6093
Ассалому Алейкум.Мен сизга бир савол билан мурожаат этмокчиман.Охирги пайтларда аёлим бир домлани олдига катнай бошлади. Аввалига "узимни укитаман, юрагим безовта булиши балки колиб кетар" деб, 3 кун уша домлага катнади. Аёлимнинг хакикатан хам кечалари юраги безовта булиб, уйнар эди (бу унинг гаплари). Орадан 1 ой утар-утмас, аёлим яна уша домлага бориш кераклигини айтди. Иккинчи марта хам 3 кун уша домланикига катнади. Аёлим иккинчи марта домланикига катнаб, уйга кайтиб келганидан сунг, мени юрагим безовта булиб, аёлимдан шубхалана бошладим (Аллохни узи кечирсин).Бир куни аёлим уйда йуклигида (кунглимга яратганнинг узи солди шекилли) ётган урнимни (кроватни) тушагини кутариб, не куз билан курайки у ерда когозга уралган бир нима турар эди. Когозни кулимга олиб очас, ичида муштдек бир тош, тошга эса кора ип бойланган ва бу ип жудаям каттик килиб тукилган, ипнинг бир неча тугунчалари хам бор эди (адашмасам еттита тугунчаси бор эди). Кунглим галати булиб, хотиним домлага бориб мени иссик-совук килиб юрган эканда деб уйладим. Албатта, мен бундай нарсаларга, яъни, иссик-совук, фолбин ва мунажжимларга ишонмайман.Кунглимни синдирган нарсалар шулар булди:1. Аёлим мен халол йул билан топган пулни, иссик-совукларга, яъни харом нарсаларга ишлатиши.2. Аллохга ширк келтириб, иссик-совуклар инсон такдирини узгартириши ва эримни узгартириб бера олиши мумкин деб, аёлимнинг нотугри хаёл килиши.3. Аёлим бу иш билан иймондан, эътикоддан воз кечиб, уйдан кут-баракани учирадиган иш килганлиги.4. Кейинги дунёсини уйламай, нотугри йулга кирганлиги.Аёлим билан бу мавзу буйича гаплашиб, нимага бунака ишлар килганлигини сурасам, у "бу нарсани сизни иссик-совук килиш учун килдирганим йук, балки домла буни менга бериб, бу сизни куздан саклайди ва юрагингизни безовта булишини тухтатади, деб айтганлари учун килдим" деди. Унда нимага мени тушагим остида, яъни бош тарафимда турибди бу нарса??? Бу саволга эса хотиним яна хар хил уринсиз ва исботи йук бахоналар топа бошлади.Шу вокеадан кейин 1 кун утгач эса, палтоимни ички чунтакларидан (иккала чунтагидан хам) шакар доналарини топиб олдим....(узим хеч качон ички чунтакларимга бундай майда нарсалар солиб юрмайман-ку).Бу хакида аёлим билан жуда куп сухбат курдим. У "тавба килдим, Аллохнинг узи гунохларимдан утсин, сиз хам мени кечиринг" дейишни урнига, бу нарсаларни мен факат узим учун килдирганман дейди. Ахир узи учунми, биров учунми, умуман, бундай нарсалар Аллохга ширк келтириш дегани-ку ахир. Тортушувларимиз чексиз...лекин бир ечимга кела олмай хайронман...Шайх Жаноблари, айтингчи энди мен кандай йул тутишим керак? Аёлимнинг бу ишларидан кейин унга булган ишончим, мехрим йуколмокда.Маслахатингизга мухтожман.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Сабр ила тушунтиришда давом этинг. Бу ишларнинг ноҳақлиги тўғрисидаги китоб ва маълумотларни у кишига шқитинг, маърузаларни тинглатинг.

Топ рейтинг www.uz Openstat