Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Кифоя китоби ҳақида

00:00 / 07.01.2010 | eski savollar | 595
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокотуҳ.Ҳурматли Шайх Хазратлари Аллоҳимга Сиз билан бир даврда яшашимизни насиб этгани учун О'зига, о'зининг буюклигича ҳамду санолар ва берган нозу-не'матларининг битмас-туганмаслигича шукроналар айтиш баробарида Сиздай устозимизга икки дунё саодатини, уммон заррасича сабр-бардош, хайрли ишларингизга файзу-барокат тилаб Сизга савол ё'ллашга жур'ат этаяпмиз: Саволим малол келса олдиндан узр со'райман.Сизнинг муаллифлигингизда 2008 йилда чоп этилган "Кифоя" (шарҳи муҳтасари виқоя) китобингизни о'қишга мушарраф бо'лдим Аллоҳга шукур!Ушбу китобнинг 1-жуз'ида "Намоз китоби"ни "Намоз шартлари" бо'лимида "Кийимнинг пок бо'лиш шартлигига далил" деб бошланган изоҳда 234-саҳифада "Бошқа кийим бо'лмай, то'ртдан бири пок бо'лганида намоз о'қиш жоиз. Ундан ози пок бо'лса, яланг'оч о'қигани жоиз" дейилган.Лекин 242-саҳифада: "Кийимнинг то'ртдан бири пок бо'лган кийимда яланг'оч ҳолда намоз о'қиш жоиз эмас" чунки бу ҳолда "то'ртдан бир" зарурат юзасидан "то'лиқ"нинг о'рнига о'тади."Ундан ози пок бо'лган кийимда о'қиш афзал". Я'ни, кийимнинг то'ртдан биридан ози пок бо'лганда яланг'очдан ко'ра о'ша кийимда намоз о'қиган афзал дейилган. Балки мен то'гри тушуна олмагандирман, қо'шимча изоҳингизга муҳтожман. Раҳмат

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Бошқа кийим бўлмай, тўртдан бири пок бўлганида намоз ўқиш жоиз. Ундан ози пок бўлса, ёлонғоч ўқигани жоиз.- Кийимининг тўртдан бири пок бўлган кишининг ялонғоч ҳолда намоз ўқиши жоиз эмас. Ундан ози пок бўлганда ялонғоч ўқиш афзал. - Менимча, шу ибораларнинг шарҳида сўзларнинг ўрни алмашиб қолган ўхшайди.

Топ рейтинг www.uz Openstat