Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мустахаб хакида

00:00 / 09.01.2010 | eski savollar | 6007
Ҳурматли Шайх Ҳазратлари. Бизда таҳорат қилишдан олдин мустаҳаб қилиш (жинсий аъзо ва орқа чиқиш йўлини ювиш назарда тутилмоқда) шундай одатга айланиб колганки, уни купчилик фарз даражасида тушунади. Маълумки қишлоқларимизда шароит шаҳардагидек бўлмаганлиги сабабли, қишнинг совуқ кунларида таҳорат қилишда бироз ноқулайликлар туғилади. Энди намоз ўқиб бошлаётган ёш йигитларнинг ташқарида совуқда мустаҳаб қилиш натижасида жинсий аъзоларини шамоллатиб қўйиш ҳоллари учрамоқда.Баъзи ҳолларда бу амални қилмаса ҳам бўлади деб эшитгандим. Илтимос шу масалага ойдинлик киритиб берсангиз, қандай ҳолларда мустаҳаб қилмай таҳорат қилаверса бўлади ?Жавобингиз учун олдиндан миннатдорчилик билдириб қоламан.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Мустаҳаб дегани қилгани яхши, қилмаса ҳам бўлаверадиган нарса дегани. Жинсий аъзолар ва уларнинг атрофидаги нажосатни кетказилса, бўлди. Албатта, уни сув билан ювиш шарт эмас. Бу гапни кўп ёзганмиз, ушбу сайтда ҳам.

Топ рейтинг www.uz Openstat