Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

қибла ҳақиди

00:00 / 11.01.2010 | eski savollar | 3058
Ассалому алейкум ҳазрат сизга бир саволим бор бизнинг қишлоқда намозни кун ботиш томонга қараб о'қилади интернетда эса дунёнинг ҳаритаси орқли о'з уйимизни ва каба тиллоҳни ко'рдим унга ко'ра биз бир оз ҳато о'қир эканмиз уйимизнинг тог'рисига эмас балки бурчак рог'га қараб о'қишимиз керак экан буни оподдомлага корсатиб шундай экан тог'ри эмас бир оз бурилиб роқ о'қийлик намозни десам ё'қ то'г'ри оқий верамиз юзимизнинг бир томони қиблага қараб туради дедилар ва битта биз эмас ҳамма ҳаттоки масжиддаҳам қиблани о'згартиришга то'г'ри келади қадимдан шундай ҳолатда қиблани белгилаб о'қиб келинган намозни бо'лаверади дедилар лекин мени ко'нглим бироз г'аш бо'либ қолди нима қилай ҳазрат жавобингиз у.н олдиндан раҳмат бир инсон қуронни ёдлаб қори болмоқчи унунг ҳаққига дуо қилсангиз.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Аввалги пайтларда сиздаги каби асбоблар бўлмаган. Шунинг учун ҳам, одамлар имконларига қараб қиблани белгилашган. Шариат бўйича намозхон Каъбанинг айни ўзига қараб намоз ўқиши шарт дейилган эмас. Томонига қараб дейилган. Сиз ўзингиз билганингиздан кейин ўзингиз билганча ўқинг. Бошқалар билан тортишманг. Фиқҳ китобларидаги қибла тўғрисидаги маълумотларни ўрганиб олинг.

Топ рейтинг www.uz Openstat