Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жумъа намози хакида

00:00 / 17.01.2010 | eski savollar | 427
Ассаламу алайкум ва рохматуллохи ва барокатух!Хурматли Устоз, куйидаги масала юзасидан ёрдам беришингизни илтимос киламан.Хорижда ишлаётганим муносабатли, айрим холатларда Жумъа намозига бора олмай коламан. Жумъа намозига боришни канда килмасни ният килиб, иш жойимга якин жойдаги масжидга бордим. У ердаги жамоат Моликий мазхабида экан, яъни такбир айтилгандан кейин Сано дуосини укишмас экан (агар адашмасам) хамда суннат намозларини укишмас экан. Намоз вактини хам кечрокка тайинлашган экан. Яъни айрим масжидлар махаллий вакт билан 13-30 да укишса, мен борган масжидда 14-30 да укишар экан. Имом эса тажвид коидаларига амал килган холатда кироат килмас экан. Куръон оятларини бузган ва тугри кироат килмаган холатда намозни адо килмокда. Ушбу масжидга Жумъа намозини укишлик учун борсам намозимга футур етмайдими? Ёки ишхонамда Жумъа намози укиб булишгандан кейин Пешин намозини укиганим афзалми?Ассаламу алайкум ва рохматуллох!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

ИншаАллоҳ намозингизга футур етмайди. Иккинчидан баъзи моликий мазҳабидаги биродарларимизнинг қироатлари Қолун қироатида бўлгани учун бизнинг қироатимизда бир оз фарқли шунинг учун сизга нотўғри туюлган бўлиши мумкин.

Топ рейтинг www.uz Openstat