Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

"Иншааллоҳ"ни ичда айтиш мумкинми?

00:00 / 18.01.2010 | eski savollar | 820
Ассалому алайкум муҳтарам устоз, динимиз ривожи йулида, Аллоҳ розилиги учун қилаётган барча ишларингизда Аллоҳ таолонинг ўзи сизга мададкор бўлсин ва умрингизга ҳамда илмингизга баракотлар ато қилсин. Ушбу сайтда сизга берилаётган саволлар турли-туманлиги, саволлар савияси ҳам хилма-хиллигини мушоҳада қилган ҳолда сизнинг бу саволларнинг ҳар бирини ўқиб, қимматли вақтингизни аямасдан жавоб ҳам бераётганлигингиз эса фақат таҳсинга лойиқ бир иш дейман, сизга бу ишингизда Аллоҳдан сабр-тоқат ва куч-қувват тилаб қоламан. "Ҳадис ва ҳаёт" силсиласининг 14-15-жузлари бўлмиш "Касамлар, назрлар ва ов" китобини мутолаа кила туриб, ўзим анчадан бери иккиланаётганим бир масала яна ёдга тушди ва ушбу масала юзасидан сиз муҳтарам жанобнинг ёрдамингиздан умидворман. Мен тижорат соҳасида фаолият юритаман ва мижозларимнинг купроғини русийзабон инсонлар ташкил этишади. Қайсидир маҳсулот тури менда йўқ бўлса ёки тугаб қолган бўлса, улар мендан ушбу маҳсулотни келтиришимни илтимос қилишади ва қайси кунга олиб кела олишимни сўрашади. Мен уларга ўз мўлжалим бўйича бир кунни айтаман ва ичимда "иншааллоҳ" деб қўяман. Чунки улар охирги жумлани тушунмаслиги, тушунмасдан "нима дедингиз?" деб сўраб ҳам қолиши мумкин. Баъзида шу ишим жоизмикан, "иншааллоҳ" ни ҳам жаҳрий айтишим керакмасмикан деб ўйлаб коламан. Сиздан илтимос, менинг, аҳлим ва фарзандларимнинг ҳаққига дуо килиб қўйинг, фарзандларимнинг илмига амал киладиган олимлардан бўлишини жуда хоҳлайман.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Қилганингиз тўғри. Аммо овоз чиқариб айтаверинг. Сўраб қолишса, жавоб берасиз. Улар ҳам хабардор бўлишади. Ҳозир бошқа миллатлар ҳам бу каби нарсаларни англаб боришмоқда. Аллоҳ истак ва хоҳишингиздан аълосин берсин!

Топ рейтинг www.uz Openstat