Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Эрамиздан аввалги йиллар ҳақида

00:00 / 20.01.2010 | eski savollar | 713
Ассалому алайкум Азиз устоз.Ибн Касир "Воқеа" сурасининг тафсирида пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг дунё 9000 йилдан иборат, мен 7- минг йилликда турибман деган сўзларини ёзганлар. Шу сўзларни қандоқ тушунимиз керак? Агар Пайғамбар алайҳиссалом яшаган давр 7-минг йиллик бўлса, тарихчиларнинг эрамиздан аввалги деб айтишадиган узоқ йиллар ҳақида мусулмон муаррихлар қандай фикрда? Саволни нотўғри берган бўлсак аввалдан узр сўраймиз.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Сизнинг саволингизга жавоб излаб “Тафсири Ибн Касир”ни варақлашга мажбур бўлдик. Унда 9000 йилни топа олмадик. 7000 йил бор экан. Бу Байҳақий келтирган ривоятдан олинган экан. Бу ривоятни эса, муҳаққиқ уламолар заиф деган эканлар. Шунинг учун бу маъно кўп тарқалмаган. Бошқача қилиб айтилганда заиф ривоятлиги учун унга уламолар эътибор бермаганлар.

Топ рейтинг www.uz Openstat