Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

ЯНА ТАРИКАТ ВА БАЙЪАТ МАСАЛАСИДА МУХИМ САВОЛ.

00:00 / 23.01.2010 | eski savollar | 4963
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РАХМАТУЛЛОХИ ВА БАРОКАТУХУ!Мухтарам устоз, фазилатли шайх хазратлари!Хабарингиз бор, мен форумда сизга куп саволлар ила мурожаат килиб, йул-йурик сурайман. Ишларимда маслахатларингизга мухтожман доимо. Купгина ихтилофларга сабаб булган водийлик тарикат пири (Аллох рахмат килган булсин) вафотларидан сунг, тарикат тугрисидаги миш-миш ва ихтилофлар сал тингандай булди менинг фикримча. Форумда 2009 йилнинг охирларида сизга айнан шу мавзуда мурожаат килгандим, ва бу мурожаатимда вафот этган пирнинг Наманганлик илмли халифалари борлиги, хатто оддий кишилар орасида хам у зотнинг кароматлари тугрисида хикоялар килинганлигини таъкидлаган эдим. У зотнинг исмларини курсатмокчи эмасман форумда, албатта узингиз Наманганлик мадрасада дарс берган номи чиккан уламоларни яхши танийсиз албатта, балки гап ким хакида кетаётганлигини хам балким биларсиз. 2009 йилнинг 19 ноябрида "ТАРИКАТЛАР ВА ВИРДЛАР" сарлафхаси остида сиз мухтарам устозга куйидаги савол билан мурожаат килгандим:3-савол: Номлари барча ахли илмларга таниш булган, узлари илгари мадрасада дарс берган зот борлар. Имомларимизнинг устози сифатида хам таникли. Купчиликка дарс берганлар. У зотнинг такволари, ибодатлари тугрисида хам илмли шогирдлари (яъни имомлар) яхши гапларни айтишади. Кароматлари тугрисида хам баъзида эшитиб турамиз. Мен уз рухий тарбиямни у зотга топширишни истайман, лекин бир масала мени бундан кайтармокда. Бу хам булса «тарикатга кириб мурид булган, шайхга кул берган кишининг казо намозлари буйнидан сокит булиши» масаласидир. Бу масала анча ихтилофларга сабаб булди. Бу масалада сиз томонингиздан жавоблар берилди, тушунтирилди. Мени кийнаган масала шуки, менга хам худди шундай фатвони уша мухтарам зот берган эдилар. Мен у киши илмли, мадрасада дарс берган булганликлари, шаръий илмлардан хабарлари борлиги учун у зотдан фатво сураганман. У зот эса мендан ташкари 3 нафар муридни олдида «сиз хазратимизга (яъни водийлик пирга (Аллох рахмат килсин) байъат килган булсангиз укимайсиз» деб фатво чикарганлар. Мана шу фатво у зотга шогирд тушиш истагимни оркага сурмокда. Гап у зот берган фатвонинг нихоятда хатарли эканлигида. Аллохнинг фарзини хеч ким сокит кила олмайди. Хох пайгамбар булсин, хох валий. Айбсиз одам йук, албатта. Олим ва уламолар хам оддий ожиз бандалар. Устоз сизга маслахат солмокчиман. Олим кишидан биргина айби учун ундан илм ва тарбия олиш тухтатиладими? Ёки менга мазкур нотугри фатвони берган илмли инсонни айбини беркитиб, узимни тарбиямни у зотга топширсам буладими? (балки сухбат асносида бу нокулайликлар бартараф булиб, у зотнинг фикрлари узгарар) Жавоб: (Ноябр 27, 2009, 03:43:34 )"Кўпчилик ўша водийлик пир, Аллоҳ раҳмат қилсин, юзларидан ўта олмай шу гапни айтар эди. Баъзи кишилар ҳозир ўша гапдан қайтганига гувоҳ бўлдим. Сиз мазкур зотдан яна бир бор сўранг. Агар гапнинг тўғрисини айтсалар, ўшанга қараб иш қиласиз."Мухтарам устоз, мана шу маслахатдан сунг Наманган шахрига караб йул олдим. Тушлик пайти у зотнинг уйларига бордим. Дастурхон атрофида бир неча муридлар билан бирга тушлик килдик. Тушликдан сунг у зот жаноза борлигини айтиб, уринларидан кузгалдилар. Ортларидан чикиб, хожатимни айтмокчи булдим. Охири айтдим: мени уз тарбиянгизга олсангиз, менга тарикат йулини ургатсангиз-дедим. Шунда у зот:- Ия, шунаками? Юринг унда дедиларда, яна кайтиб уйга кирдик. Бу киши истигфорга утар эканлар, дедилар уй ичидаги муридларга. Утиринг дедиларда, кулингизни беринг деб "байъат маросими" бошланди. Рости мен бундай тез суратда булишини кутмагандим. У зот мени ахволим, илмим, касбим хакида ва шунга ухшаш маълумотларни сурасалар керак, деб уйлагандим. Уртада сухбатлашиб, тарикат, тавба ва такво йулларини тушунтирадилар, мен билмаганимни у зотдан сураб булганимдан кейин байъат киламан, деб касд килиб боргандим. Уша пайтдаги мени ахволимни тасаввур килиб булган булсангиз керак. Байъат жараёнида, Куръондан оят укидилар. Утган кабира гунохларга тавба килдингизми?-деб сурадилар. ХА!-дедим. Шунда у зот Аллох тавба килган одамнинг гунохларини кечириши, Узи ва банда уртасидаги гунохларни, ибодатлардаги нуксонларни, казоларни хам кечириши айтдилар. "Байъат маросими" тугагач бу кишига вазифаларни тушунтириб куйинглар, дедиларда, уз юмушлари билан жунаб кетдилар. Муридлар эса менга вазифалар ёзилган рисолани тутказишди ва тушунтира кетишди, бу рисола менга жуда таниш эди. Аввалги водийлик пир хузурига борганимда хам худди уша вазифалар бор эди. Мазкур вазифаларнинг шариатга мувофиклиги ёки мувофик эмаслиги тугрисида "ТАСАВВУФДАГИ ИХТИЛОФЛИ МАСАЛАЛАР (КАТТА МАВЗУ)" сарлавхаси остида сиздан савол килиб сураган эдим (Жавоб берилган: Август 24, 2009, 07:40:24). Гап исботли булсин учун менинг саволларимга берган жавобларингизни хам келтириб утишни жоиз деб топдим: 5-савол: Ўзларини тариқат пири деб атаган азизларимиз мурид бўлганларга қуйидаги вирд ва вазифаларни беришар экан. Қуйида ҳавола этиладиган вирдларнинг тартиби уларнинг рисолаларидан олинган. Уларнинг ҳар бирини бандма-банд китоб ва суннатга мувофиқ ёки мувофиқ эмаслигини шарҳлаб, тушунтириб берсангиз. Нафл намозлардаги зам суралар, савобни пирларга аташ масалаларини тушунтириб берсангиз. Тариқатга қизиққанлар ҳақиқий суннатга мувофиқ вирдларни ажратиб олишсин:1. Шукри вузу – 2 ракат, ҳар таҳорат сўнгидан. Биринчи ракатга Фотиҳадан сўнг “Қадр” сурасини 2 марта, иккинчи ракатда Фотиҳадан сўнг 1 марта ўқилади. Савоби ислом подшоҳлари, ота-оналар ва диний биродарларга.Жавоб - Ҳар таҳорат сўнгида икки ракъат намоз ўқиш фазли ҳақида ҳазрати Билолнинг ҳадислари бор. Аммо зам сурага ўқиладиган ва савобини бағишлаш ҳақидаги гап бидъатдан бошқа нарса эмас.Иқтибос2. Ишроқ – 2 ракат, қуёш чиққандан кейин. Ҳар икки ракатга Фотиҳадан сўнг Оятал курсий ва 5 марта Ихлос сураси. Савоби пирон Нақшбандияларга бағишланади.Жавоб - Ишроқ намози ҳақида ҳадислар бор. Аммо зам сурага ўқиладиган ва савобини бағишлаш ҳақидаги гап бидъатдан бошқа нарса эмас.Иқтибос3. Шомдан кейин 2 ракат “Туҳфаи расул”. Ҳар икки ракатга Фотиҳадан сўнг Оятал курсий ва 3 марта Ихлос сураси. Савоби пайғамбаримизга (с.а.в).Жавоб - Шом билан Хуфтон орасидаги вақт фазийлатли экани, унда икки ракъатдан олти ракъатгача нафл намоз яхши экани ва бу намоз “Аввабийн” намози дейилиши ривоятларда бор. Мазкур намозни “Туҳфаи расул” дейилиши ва бошқа гаплар йўқ. Иқтибос4. Тунда 2 ракат таҳажжуд. Ҳар икки ракатга Фотиҳадан сўнг 3 марта Ихлос сураси. Савоби пирон Нақшбандияларга бағишланади.Жавоб - Таҳажжуд намозининг ози икки, кўпи саккиз ракъат бўлади. Фотиҳадан кейин ўқиладиган суралар ва намозни бағишлаш китобларимизда зикр қилинмаган.Иқтибос5. Зикрлар: 100 марта Астағфируллоҳ, Латоифи Ҳамсага қараб, “Аллоҳ” лафзи жалоласи 100 мартадан айтилади. Жами 500 марта. Савоби пирон Нақшбандияларга бағишланади. Жавоб - Бу нарсалар машоийхларнинг тажрибасига оид.Байъат асносида у зот бу байъатингизни Баховуддин Накшбанд хазратларига, Расулуллохга килган байъат, у зотга килинган байъат эса Аллохга килинган ахд, деб тушунмогингиз лозим, деб кушиб кетдилар. Охиридаги дуоларида эса куйидаги жумлаларни айтганларини уз гунохкор кулокларим билан эшитдим: "Аллох ёр, пиронлар мададкор булсин!"Устоз мени тарикатга кизикишимни биласиз. Форумдаги биродарларнинг хам хабарлари бор. Узим китоблардан урганиб, хаётимга тадбик килишим кийин булгани учун, шоядки пиру комил булмаса хам бир такводор устоз булса, бу йулда юришим осон булар деган ниятда боргандим. Албатта боришдан максадим Аллох ризолиги йулида эди. У зотдан хам яхши гумон килиб боргандим. Таклид макомидан кечиб, узлари йул-йурик курсатсалар керак, деб уйлагандим. У кишини бизни туманимиз имом домлалари жуда яхши танишади. У зот уларнинг барчаларининг устози булганлар мадрасада. Уша шогирдларидан бири имом домладан хам у зотга байъат килсам буладими?-деб маслахат хам сураганимда, агар ижозат олган булсалар, узлари рози булсалар булади, деб жавоб беришганди. Мухтарам устоз мен авхолимни сизга тушунтирдим. - У зотга килган байъатим нима булади? - Берилган вазифаларни бажариш менга вожибми?- Рисоладаги берилган вазифаларни бажариш (айникса нафл намозларидаги зам суралар) билан мен бидъат амални килган буламанми? - У зотнинг сухбатларига боришни тарк килайми ёки боришда зарар йукми? Илтимос мендан энг якин шогирдингиздек насихат ва маслахатингизни дариг тутмасангиз. Бажаришим керак булган ишларни менга тушунтирсангиз. Саволим охирида сизга яна бир илтимосим, агар иложи булса сиз билан телефонда булса хам гаплашиш имконини тугдирсангиз. Сизни хузурингизга бориш мен учун хозирча имкони йук ишлардан булиб турибди, айрим сабабларга кура. Сизнинг мулокотингизга жуда мухтожман. Албатта барча ишларни иложини килса булади. Сиз билан телефон оркали мулокот килиш хакида бир бора мурожаат килган эдим. Китобларни укиб туринг, кейин гаплашамиз дегандингиз. Телефондаги мулокот сиз хохлагандек шароитда булишини уз зиммамга оламан. Барча одоб ва йул-йурикларга амал киламан. Сиздан амалий кумак кутиб колувчи Чустлик гойибона шогирдингиз Умиджон Турсинов. ЭСЛАТМА!!! ФОРУМГА КИРАДИГАН БИРОДАРЛАРИМИЗДАН ИЛТИМОСИМ ШУКИ, МЕН АЙТГАН ОЛИМ КИШИГА НИСБАТАН ЯХШИ ГУМОНДА БУЛИШЛАРИНГНИ СУРАЙМАН. У ЗОТ ХАКЛАРИДА МИШ-МИШ ТАРКАЛИШИНИ ИСТАМАЙМАН. БУ САВОЛ-ЖАВОБ ФАКАТ УСТОЗ ШАЙХ ХАЗРАТЛАРИ БИЛАН МЕНИНГ УРТАМДАГИ МАСАЛА ХОЛОС. АГАР ЖАВОБ БЕРСАЛАР БОШКАЛАР БУНДАН ФАКАТ ИЖОБИЙ ХУЛОСА ЧИКАРАДИЛАР ХОЛОС. БУ САВОЛ-ЖАВОБЛАРДА ЗИНХОР БИРОВНИ АЙБЛАШ, КАМСИТИШ КАЙФИЯТИ ЙУК. ХАКНИ ЮЗАГА ЧИКАРИШ ХОЛОС МАКСАДИМИЗ. ЗОТАН, АЙБСИЗ ОДАМНИНГ УЗИНИ ТОПИШ КИЙИН, УЛАМОЛАРДАН ХАМ ХАТОЛАР ЗОХИР БУЛИШИ ТАБИИЙ, ЧУНКИ УЛАР ХАМ ОЖИЗ БАНДА. МЕН ФАКАТ АМАЛЛАРИМ КИТОБ ВА СУННАТГА МУВОФИК БУЛИШИ ТАРАФДОРИМАН ХОЛОС. ШУНИНГ УЧУН ХАМ УСТОЗ ШАЙХ ХАЗРАТЛАРИДАН ЙУЛ-ЙУРИК СУРАМОКДАМАН. АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОХМАТУЛЛОХИ ВА БАРОКАТУХУ!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Бунчалик мулоҳазаларингиз бўлганидан кейин ўзингиз айтган ҳаракатларни тўхтатишингиз мумкин.

Топ рейтинг www.uz Openstat