Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Хажга бориш муаммоси хакида

00:00 / 28.01.2010 | eski savollar | 879
Ассалому алайкум мухтарам Шайх Хазратлари. Сизга яратгандан узок умр, саломатлик тилаганим холда калбимдаги утинчимни билдирмокни ихтиер килдим. Мен Косимов Шодмонбек 1932 йилда Андижонда таваллуд топганман.Хозирда оилам Косимова Инобатхон Билан Андижон шахар Олмазор куча 7-хонадонда истикомат килиб келмокдамиз. Сизга хат езишдан максадим шуки, мен аёлим билан муборак Хаж зиёратига бориш учун 1992 йилда "Х.Кодиров" махалла фукаролар йигини (собик Мирпустин)га ариза Билан мурожаат этганман.Шундан бери бир неча марта аризаларни кайта-кайта ёзиб ноумид булиб келмокдамиз.2009 йилги хаж зиёратига бориш максадида Андижон вилоят хаж ва умра ишлари буйича хайъат раиси А.Кетмонов хузурига кирмокчи булдим.Икки марта каъбул кунида бориб,ушбу мухтарам зотнинг каъбулига кира олмадим. Кейин менга Кетмоновнинг ёрдамчиси деб Илхомжон исмлик йигитни курсатишди. Илхомжон менга махала фукаролар йигинига боринг ушалар бизга хужжатларни такдим этишади деди.Махалладан эса ижобий натижа булмади.Хуллас "бор отангга кел онангга" булиб юрибмиз. Нахотки 18 йилда хам навбат келмаса. Ёшим 78 га борди, аёлим 73 ёшда.Оллох Сиздан рози булсин углим, бизларга 2010 йилги хаж зиёратига боришимиз учун йулланма олишга ёрдам беринг.Исломнинг бешта фарзидан турттасини бажариб келмокдамиз.Бешинчи фарзини бажармок ниятида юрган биз карияларнинг илтимосини жавобсиз колдирмассиз деган умидда Шодмонбек Косимов. Оллох Сиздан рози булсин , бизларга эса Оллох чакириги билан халоллик ила муборак хаж зиёратига боришлик насиб этсин Омин!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Аллоҳ талонинг Ўзи ишингизни осон қилсин!

Топ рейтинг www.uz Openstat