Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аллоҳнинг сифатлари ҳақида

00:00 / 04.02.2010 | eski savollar | 596
Ҳурматли устоз, Аллоҳ қилаётган ҳайрли ишлариз учун Уз фазли ила мукофотласин, умризи узоқ қилсин ва биз талабаларизга ҳам сиз юрган юлдан юриш насиб этсин!Ҳозирги пайтда Г'арб оламида турли ақида ва ишончга эга мусулмонлар аралашиб кетган. Улар билан бир жойда яшаб, муомала қилганимиздан сунг, истамасак ҳам иҳтилофли мавзулар бази ҳолларда очилиши табиий. Сиз азиз устозимизга бермқочи булган саволим, иҳтилоф қилиш ёки билиб олиб талашиш мақсадида эмас, балки туг'ри юлни яҳшироқ таниб олиш мақсадидадир.1. "Сунний Ақидалар" номли китобиз г'арибликда юрган узбек мусулмонлари учун не'мат десам булаверади. Шу китобнинг 14 бетида Муҳаммад Абу Заҳранинг Имом Абулҳасан ал - Аш'арий ҳақларида қуйидаги гаплари келтирилган:"Ташбиҳга оид оятларнинг зоҳирини - сиртқи ма'носини олган. Аммо ташбиҳга утмаган. У Аллоҳ таолонинг бандаларнинг юзига уҳшамаган юзи ва У зотнинг маҳлуқотларнинг қулига уҳшамаган қули борлигига э'тиқод қилган".Китобнинг уша бетида Имом Аш'арий "Ал - Лама" китобида (умрларининг нисбатан оҳириги йилларида) та'wил юлини тутганлар изидан борганлар дейилган. Юқоридаги икки ҳолатни қандай тушунишимиз лозим? Билишимча, юқоридаги каби зоҳирий қараш ҳозирги "Салафи" биродарларнинг қарашидир ва айнан шу сабаб улар Аш'арий ақидасини та'wил юлини тутгани учун танқид қилмоқдалар. 2. Ҳозирги "Салафи" биродарларнинг "Аллоҳнинг бандага уҳшамаган қули, кузи.. бор" деб э'тиқод қилишлари олдинги салаф уламоларимизнинг э'тиқодидан нимаси ила фарқ қилади? Олдинги салаф уламоларимиз Аллоҳнинг сифатлари ҳақидаги оят ва ҳадислардаги бор нарсани узича қабул қилиб, бошқа нарсага утишмагани бу дегани оят ва ҳадисларининг зоҳирини олиш деганими ёки бош ма'но борми? Илтимос тушунтириб берсангиз.3. Олдинги салаф уламолар бор нарсани узича қабул қилишганлигини билдик. Ҳалаф уламолар эса вазият тақозоси ила араб тилининг нозик услубларини қуллаб ва асосийси диний та'лимотлар асосида Аллоҳнинг сифатлари ҳақидаги оят ҳадисларни узига ҳос та'wил қилганларини ҳам уқидик. Устоз, ҳалаф уламоларнинг та'wил қилишда суянган диний та'лимотларини биз ожиз талабаларнинг савиясига тушунарли ва этарли ҳолатда бироз очиқлаб бера оласизми?4. Сиз турли ҳалқаро исломий анжумарларда қатнашиб турасиз ва турли Даватлардан келган wакиллар ила суҳбатлашасиз. Бундай анжуманларга "салафи" биродарларнинг "устозлари" ҳам ташриф буюриши табиий. Шундай катта анжуманларда Аҳли Сунна Wал Жамоанинг соф ақидасини юқоридаги каби турли қарашлардан тозалашга қаратилган ҳаракатлар булмоқдами?ЖазакАллаҳу кҳайр,

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1.- Юқоридаги икки ҳолатни вазиятдан келиб чиқиб тутилган йўл деб тушуниш керак. Аввал таъвийл қилмаса ҳам барча тушуниб, тан олган. Бошқа дийнлар вакиллари ҳам мусулмон бўлганидан кейин уларга ўз услубида тушунтириш керак бўлиб қолган. Бу гап “Сунний ақийдалар”да айтиб ўтилган.- Салафий биродарларингиз ҳақидаги мулоғазаларингиз тўғри. 2. - Олдинги уламолар бу борадаги оят ва ҳадисларнинг барча маъносини Аллоҳнинг Ўзига ҳавола қиламиз деганлар. Биродарларингиз, Аллоҳнинг қўли ва кўзи бор, қолганини ҳавола қиламиз, дейишади. Орадаги фарқ шу.3. Бу маъно “Сунний ақийдалар”да айтиб ўтилган.4. Албатта, бу каби анжуманлар бўлиб туради. Улардан бири ҳақида сизга қисақача маълумот беришга ижозат бергайсиз. Бу маълумотда сиз “салафий” деб номлаганлар “Зоҳирий” атамаси ила тилга олинган.1426 ҳижрий сана, 27-29- Жумадул Уулаа (2005 йил июл ойининг 4-6) кунларида Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги давлатида «Ислом ҳақийқати ва Унинг ҳозирги дунё ҳамжамиятида тутган ўрни» шиори остида илмий анжумани бўлиб ўтди. Ушбу анжуманга тайёргарлик кўриш жараёнида Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги қироли махсус элчи юбориб бугунги куннинг энг кўзга кўринган муассаса ва олимларидан ўн бештасидан «ақийдавий, фиқҳий ва сулукий мазҳабдаги кишиларни мазҳаби ва фикри бошқа бўлгани учун кофир дейиш мумкинми» деб сўралган. Сўралганларнинг барчаси бир овоздан «мумкин эмас» деб жавоб берганлар ва ўз ҳужжат ва далилларини келтирганлар.Сўралганлар ичида ҳозирги кунда амалда бўлиб турган саккиз исломий мазҳаб улуғлари бўлганлар. Улар аҳли сунна вал жамоанинг ҳанафий, моликий, шофеций ва ҳанбалий мазҳаблари. Аҳли шийъанинг жаъфарий мазҳаби. Шунингдек, зайдий, абозий ва зоҳирий мазҳабларидир.Мазкур ҳужжатда таъкидланишича, Аҳли сунна ва жамоанинг тўрт мазҳаби: ҳанафий, моликий, шофеъий, ҳанбалий, шунингдек, жаъфарий, зайдий, абозий ва зоҳирий мазҳабларга эргашувчи ҳар бир шахс мусулмондир. Уни кофир дейиш жоиз эмас. Унинг қони, моли ва обрўси ҳаромдир. Дунёнинг қирқдан ортиқ мамлакатларидан келган бир юз саксондан ортиқ кўзга кўринган уламолар иштирокида ўтган бу анжуманда мусулмонлар ўртасидаги ихтилофларни уламолар орқали йўқотиш, қисқартириш, янги ихтилофларнинг келиб чиқишининг олдини олиш мақсадида ҳозирги кунда эътиборда бор, ўзининг номини айтиб чиқиб турган мазҳабларнинг уламоларини тўплашди. Бу анжуманни ўтказишга қарор қилишганда Ҳанафий, Шофеъий, Моликий, Ҳанбалий мазҳаблари, Шийъа мазҳабига мансуб Жаъфарий мазҳаби ва Зайдий мазҳаби, ҳамда Абозий ва Зоҳирийлар бор эди. Зоҳирий деганда, мазкур мазҳабларга мансуб эмаслар кўзда тутилган эди. Илмий анжуманнинг фурсати етиб келганда дунёнинг кўзга кўринган катта олимлари – бир юз саксон киши тўпланди. Уларнинг ичида Зоҳирий деб аталганлар анжуманни ташкил қилиш жараёнида иштирок этган бўлсалар ҳам, анжуманга уларнинг биттаси ҳам келмади. Шунда кўзга кўринган уламолар бу ҳақда очиқ гапиришди. Жумладан, Муҳаммад Саъийд Рамазон Бутий ҳазратлари қуйидагилани айтдилар:«Нимага келишмайди?! Улар мана шу ерда ўтирган етти мазҳабнинг одамларининг ҳаммасини айблашган, ҳар хил ҳукмларни чиқаришган, «Булар ноҳақ, биз ҳақмиз», деган гапларни айтишган. Ҳақ бўлишса, келиб, ҳақликларини айтишмайдими? Бизга исботлаб беришмайдими, биз ҳам уларга қўшилмаймизми? Ёки биз ўзимизнинг гапимизни айтмаймизми, нотўғри жойи бўлса, кўрсатиб беришмайдими? Нимага келишмайди?!».

Топ рейтинг www.uz Openstat