Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

ИХТИЛОФЛИ ВА НОДИР ФИКХИЙ ФАТВОЛАР ЮЗАСИДАН САВОЛЛАР

00:00 / 05.02.2010 | eski savollar | 10457
Ассалому алайкум мухтарам устоз! Фазилатли шайх хазратлари!Сизга айрим саволлар ила мурожаат килишга ижозат бергайсиз:БИСМИЛЛАХИР РОХМАНИР РОХИЙМ!1-САВОЛ: Якинда исломолами.ъом веб сахифасида «Намозга оид хатолар» деган маколани укиб колдим. Мени уйлантирган ва узим тушунмаган кисмини сиз азиз устоздан сураб, билиб олишни ният килдим. Бу масала купчилик диндошларимизни кизиктирса керак деб уйлайман. Ижозатингиз билан иктибос келтираман уша маколадан: 1. Ҳар бир намоздан олдин пичирлаб ёки овоз чиқариб ният қилишБизнинг юртимизда айниқса кенг тарқалган бу одат – бидаътдир. Расулаллоҳ с.а.в. ҳеч қачон бундай қилмаганлар. Ибн Ал-Қаййим айтади: “Расулаллоҳ с.а.в. намозга турсалар “Аллоҳ Акбар” деб такбир айтардилар ва бошқа ҳеч нарса айтмасдилар, овоз чиқариб ният ҳам қилмасдилар. У зот с.а.в. : “Ҳолис Аллоҳ учун, қиблага юзланиб, тўрт ракат намозни имом бўлиб ёки имомга иқтидо қилиб ўқишни ният қилдим” каъби гапларни айтмаганлар. Бундай қилганликлари ҳақида бирорта саҳиҳ, заиф, муснад ёки мурсал ҳадис ҳам ривоят қилинмаган.” (Ал-Ҳуда Ан-Набавий).Демак ҳар бир намоздан аввал маълум бир сўзлар билан ният қилишлик ҳам бидъатлардан экан. Ният кишининг қалбида бўлади. Масалан киши аср (ёки бошқа) намозини адо қилиш учун таҳорат олди, сўнгра масжид сари қадам қўйди, масжидга келиб иқомани эшитиб саф тортди, шуларнинг ўзи ният эмасми? Иктибос тугадиМени тушунмаган жойим шундаки, бизнинг юртлардаги аксар намозга оид китобларда ниятни калбдан айтишдан ташкари тилда айтиш хам айтилган. Юкоридаги Ибн ал-Каййимнинг сузлари ва ундан келиб чикадиган хукм хакида батафсил тушунтириб берсангиз.2. Такбирда қўлларни қулоқ юмшоғига текказиш (иктибос)Бу ҳақида ҳам биз бирор ҳадис топа олмадик. Ҳатто ҳанафий уламоларининг фиҳқий китобларида ҳам қўлни қулоқ юмшоғига текказиш кераклиги ҳақида гап кетмаган. Шайҳ Мухаммад бин Солиҳ ал-Усаймин ҳам айтдилар: “Аллоҳу акбар» деб такбир айтасан. Такбир айтаётган ҳолда қўлингни елканг ёки икки қулоғинг юмшоғи қаршисигача кўтарасан”.Шайҳ Албоний ўзларининг “Пайғамбаримиз намозларининг кайфияти” китобларининг “Қўл қўтариш” бобида айтадилар: Қўлларини баъзан такбир билан, баъзан такбирдан кейин, баъзан такбирдан олдин кўтарардилар.Қўлларини кўтарганларида бармоқлари ёзилган (яъни кафтлари очиқ) бўларди, бармоқлари эса (кенг) очилган ҳам бўлмаган, бир-бирига ёпишган ҳам бўлмаган.Қўлларини елкаларининг қаршисигача кўтарардилар, баъзан эса қулоқлари (учи) гача кўтарардилар… Иктибос тугадиНамозни урганган вактларимизда устозларимиз такбир айтишда кулларни кулокни юмшогига теккизилади, деб таълим беришган. Лекин хозир курамизки, хатто илмли масжид имомларимиз хам такбир айтиш чогида кулокларининг юмшогига теккизмай такбир айтишади. Бизлар кайси бирига амал килишимиз керак? Маколадаги фикрларни батафсил тушунтириб берсангиз. 2-САВОЛ: Бу саволга масжидимиз имоми билан хам жавоб топа олмадик, ва сизга ушбу бизга кийин булган саволни бераман: Намозхон витр намозини бошлаб, 2-ракатга туриб, унутиб бу 3-ракат булса керак деб, зам сурадан кейин «Кунут» дуосини укиб куйса, каъдага утирганида укиган ракати 2-ракат эканини билиб колса, мазкур намозхон кандай йул тутади? Мазкур масала нодир фикхий масалалардан булганлиги учун хаттоки имом домла хам билмасликларини айтдилар. Сиздан илтимос мазкур ва шунга ухшаш масалалар буйича муътабар фикхий асарларимизда нималар дейилган? 3-САВОЛ: Маълумки, жамоат намозида имом такбирларни ва салом лафзини хох у жахрий укиладиган намоз булсин, хох махфий укиладиган намозда булсин, овоз чикариб айтади. «Ибодати исломия» китобида ёлгиз укувчи хам махфий намозларда такбир ва салом лафзларини овоз чикариб айтиши мустахабдир дейилган. Бу масалада имом домладан савол килиб сураганимда, у киши фикхий китобларда бу нарса жоиз эканлиги тугрисида фатво борлигини айтдилар. Агар якка намозхон такбир ва саломларни жахрий айтса, жамоатга ухшаганлиги учун савоб олади. Унга фаришталар иктидо килиб намоз укишади, деб тушунтириб бердилар. Мени сурайдиганим эса якка намозхон кундузи ва кечаси укиладиган суннат намозларининг такбир ва саломларини хам овозини чикариб укиса дуруст буладими?4-САВОЛ: Яна бир ихтилофли масалага жавоб берсангиз: биздаги фикхий китобларда Мусхафни тахоратсиз холда ушлаб булмайди дейилган. Лекин якинда бир фатвони укиб колдим. Шуни сизга хавола киламан: Иктибос: Савол: Мусҳафни таҳоратсиз ушласа бўладими ёки йўқми?Жавоб: Мусҳафни таҳоратли одам ушлаши, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Амр ибн Ҳазм разияллоҳу анҳуга ёзган мактубида: «У (Қуръон)ни таҳоратли одамгина ушласин!» – деб ёздирганидек, тўрт имомнинг мазҳабидир. Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳ айтди: «Шубҳасиз, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деб ёз(дир)дилар. Салмон Форсий ва Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳумолар ҳам шундай фатво бердилар. У иккисига бирон бир саҳоба қарши чиққани маълум эмас».Шайхулислом ибн Таймийя раҳимаҳуллохАммо вудуъсиз Мусҳафни ушлаш жоиз деган уламолар ҳам йўқ эмас. Улар “Қуръонни фақат пок ушласин” ҳадисига бошқачароқ шарҳ беришган.Шавконий раҳимаҳуллоҳ “Найлул-автор”да (1/180-181) шундай деди: “Бу ҳадис Мусҳафни фақат пок одам ушлаши жоизлигига далолат қилади. Лекин “тоҳир” (пок) сўзи муштарак (омоним)дир. У катта таҳоратсизликдан пок одамга ҳам, кичик таҳоратсизликдан пок кишига ҳам, мўминга ҳам, баданида нажосати йўқ кишига ҳам ишлатилади. Шунинг учун ҳадисдаги муайян нарсани тушуниш учун бирон бир қарина (ишора, боғлиқлик) албатта бўлиши керак”. Албоний “Тамомул-минна”да (107-с.) айтади: “Ҳақиқатга энг яқини шуки, бу “пок”дан мурод мўминдир, у катта таҳоратсизликда бўладими, кичик таҳоратсизликда бўладими, ҳайзли бўладими, баданида нажосат бўладими фарқи йўқ. Чунки у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мўмин нажосатли бўлмайди”, деганлар. Буни Бухорий ва Муслим келтиришган (унинг саҳиҳлигига иттифоқ қилишган). Бу ҳадисдан мурод мушрикнинг Қуръонни ушлашга имкони бўлмасин. Бу қуйидаги ҳадис кабидир: “(Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам) душман ерига Мусҳаф билан сафар қилишдан қайтардилар”. Бу ҳам муттафақун алайҳ ҳадис. Ишлардаги асл – жоизликдир. Шунинг учун очиқ далил бўлмагунича Мусҳафни мўмин киши фақат таҳорат билан ушлаши вожиб бўлмайди”. Қ.: “Тамомул-минна” 107-с. “Воқеа” сурасидаги оятида: “Уни фақат поклар ушлайди”, дейилган. Биринчидан, “уни” олмоши “Китоб Макнун”га тегишли, яъни араб тилида бу осмондаги “кўзлардан яширинган китоб” дегани. Уни фақат фаришталар ушлайди. Демак, “поклар”дан мурод – фаришталардир. Иккинчидан. Оятда: “Мутоҳҳаруун” дейилган, яъни “поклар”.Покланувчиларга эса: “Мутатоҳҳир” сўзи ишлатилади, “Тавба” сурасидаги оят каби. Учинчидан, бу хабардир. Агар бу қайтариқ бўлганида, унда у: “Ла ямассуҳу” ўрнига: “Ла ямсасҳу”, деб келарди. Тўртинчидан, Молик ибн Анас, раҳимаҳуллоҳ, шундай деган: “Уни фақат поклар ушлайди” оятининг тафсирида мен эшитган нарсаларнинг энг яхшиси – “Абаса” сурасидаги оятларнинг тафсири кабидир”. Яъни: “У –эслатмадир, ким хоҳласа, уни эсласин. У мукаррам, кўтарилган, покланган саҳифаларда, мукаррам ва яхши котибларнинг қўлидадир”. Бешинчидан, бу маккий оят бўлиб, унда ақида масалалари келган. Агар бу оятдан мурод Мусҳафни таҳоратсиз тегиш ҳаромлиги келганида, у фиқҳ бобидан бўларди, (яъни бу маданий оятларга хос бўлади). Олтинчидан, агар Қуръон осмонда бўлсагина, уни ҳеч ким таҳқирлай олмайди ва шайтон ҳам унга тега олмайди. Қ.: Ибнул-Қоййим “Тафсири”. Оятдаги “мутоҳҳарун”дан мурод фаришталар эканини муфассир тобеъинлардан (Рабиъ) ибн Анас, Саъид ибн Жубайр, Мужоҳид, Заҳҳок, Абу ал-Олия айтишган. Буни Ибнул-Мунзир “Авсат”да келтиради. Ибн Ҳазмнинг айтишича, бу оятдаги хабарни буйруқ деб тушуниш мумкин эмас, агар унинг маъноси ёки ижмоъ бунга далолат қилмаса. Мусҳафни поклар ҳам, нопоклар ҳам ушлашидан билдикки, бу оятда Аллоҳ Таоло Мусҳафни эмас, осмондаги Китобни – Зикрни назарда тутган. Буни Салмон Форсий ҳам айтган. Алқама ибн Қайс (Ибн Масъудданинг соҳибларидан) насронийга Мусҳафдан нусха кўчиришни буюрган эди. Мусулмон бўлмаганларга Мусҳафни тегиш жоизмаслиги ўз-ўзидан мумкин эмаслигидан эмас, балки уни таҳқирлаш эҳтимоли бўлганидандир. Умар розияллоҳу анҳунинг Исломни қабул қилганида синглиси унга: “Сен ифлоссан, уни (Қуръони) фақат поклар ушлайди”, дегани ҳақидаги ривоятда иккита заиф ровий бор: Исҳоқ ибн Иброҳим ал-Ҳаниний ва Усома ибн Зайд. У заиф ривоятдир. Ҳаким ибн Ҳизомнинг ҳадиси ҳам заиф, унинг ровийси Сувайд Абу Ҳотим заифдир. Бу ҳақда Ҳайсамий, Ибн Ҳажар ва бошқалар айтган. Али розияллоҳу анҳунинг ҳадиси: “Қуръондан ул зотни (соллаллоҳу алайҳи васаллам) фақат жанобат тўсарди”, заифдир. Ибн Аббос, Саъид ибн ал-Мусайяб ва Саъид ибн Жубайрдан Ибн Ҳазм ривоят қилган хабарда улар жунуб ҳолда Қуръон ушлашни жоиз дейишган. Албоний унинг санадини яхши деган. Яна Бағавий “Шарҳус-сунна”да (2/43) Икрима ҳам шу фикрда эканлигини айтган. Бу имом Довуд Зоҳирийнинг ҳам фикри. Лекин “Саҳиҳа”да (№834) келтирилган ҳадисга биноан бу макруҳ бўлади, яъни қилиш жоиз, аммо афзали жанобат ва таҳоратсизликдан пок ҳолда Қуръон ўқишдир. Яъни у ҳадисда у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам бавл қилганларида у кишига салом беришади. У зот алик олмайдилар. Кейин деворга таяммум қилиб айтадиларки: “Мен Аллоҳни пок бўлмаган ҳолда зикр қилишни кариҳ кўрдим”. Қ.: “Тамомул-минна” (107, 118-с.). Ибн Ҳазм шундай деган: “Қуръон ўқиш, тиловат саждаси, Мусҳафни ушлаш ва Аллоҳни зикр қилиш таҳорат билан ҳам, таҳоратсиз ҳам, жунуб ҳолда ҳам, ҳайз ҳолда ҳам жоиздир”. Ибн Таймия ҳам ҳайз ҳолдаги аёл учун Мусҳафни ушлашга монеълик йўқ деган. Ибн Аббос, розияллоҳу анҳумодан, Термизий (№1772), Абу Довуд (№3268) и Насоий (№132) ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Менга фақат намоз учун таҳорат олиш буюрилган”. Бу саҳиҳ ҳадис. Ундаги: “Иннама” – “фақат” чегараси юқоридаги айтилган фикрга далолат қилади. Бунинг устига Оиша онамиз ҳажда ҳайз кўрганларида у кишига Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳожи қиладиган ишни қил, фақат намоз ва тавофдан ташқари”, дедилар. Ҳожи эса Қуръон ўқийди, Аллоҳни зикр қилади, масжидга киради ва ҳоказо. Юқорида келтирилган Оиша онамизнинг ҳадисида: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам барча вақтда Аллоҳ зикр қилардилар”, дейилган. Ваҳоланки, Муслим ривоят қилган ҳадисда баъзан жунуб ҳолда тонг оттирганлари айтилган. Демак, жунуб киши Аллоҳни зикр қилиши, Қуръон ўқиши жоиз, лекин афзали ғусл қилиб кейин шу ишни қилишидир. Қ.: Албонийнинг оғзаки фатволари (“Силсила ҳуда ван-нур”). Валлоҳу аълам … (иктибос тугади)Ушбу масалаларни тушунтириб берсангиз. Юкоридаги далиллардан кандай шаръий хукм чикади? 5-САВОЛ: Маълумки, якинда мавлид ойи бошланади. Мазкур ойда мавлид маросимлари утказилади. Менинг саволим хам айнан мавлид мавзусида: ИКТИБОС: «…Ҳофиз ал-Ҳалабий (Қутбиддин Абдулкарим ибн Муҳаммад ал-Жамоъилий ал-Ҳанбалий ибн Абдулкарим ибн Абдуннур ал-Ҳанафий ал-Ҳалабий, вафоти 735) ўзининг сийрат китобида зикр қилишича, Шофиъий мазҳабининг етук уламоси, таниқли мужтаҳид олими Имом ас-Субкий (ул зот Тақийуддин Абул Ҳасан Али ибн Абдул Кофий ибн Таммом ибн Ҳаммод ас-Субкий аш-Шофиъий, вафоти 756) ўз асрининг кўпгина олимлари даврасида ўтирганларида ас-Сарсарий девонидан (у Шайх Жамолуддин Абу Закариё Яҳё ибн Юсуф ас-Сарсарий аз-Зарир ал-Ҳанбалий, вафоти 656. Унинг девони бўлиб, унда зуҳду тақво васфи ҳамда Пайғамбаримиз мадҳидан иборат ғазал ва қасидалар мавжуд) Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мадҳлари ўқилганда Имом ас-Субкий бошлиқ жами уламо ва фузалолар Расули акрамнинг таъзимлари учун ўринларидан турганлар. Бу иш жуда кўп китобларда зикр этилган. Ушбу зотларнинг қилган ишлари бизга далил бўлгусидур! Шунингдек, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳиҳ ҳадисда келган:"قوموا لسيّدكم" (“Саййидингиз учун туринглар!”) амри шарифлари мутлақдир. Бизнинг энг улуғ саййидимиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламдурлар. Ул зотнинг таъзими ҳаммадан авлороқдир.“Батаҳқиқ, аҳли илм ва фазилату тақво аҳли Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шахсияти сабабли чиройли хузуъ (камтарлик) билан тикка туришни суннат қилдилар. Бас, ул зоти шариф қайси маконда зикр қилинса, ўша ерда ҳозирдирлар, балки зикр қилгувчига яқиндирлар. Шундай экан, аксар мақсуди ул зоти шарифнинг таъзими бўлган кимсага жаннат ва фараҳлик бўлсин! Унинг нажоти ва зафари Парвардигорнинг афви ва мағфиратидан насиба олиш бўларди!” Домла Аҳмаджон ибн Муҳаммаджон ал-Марҳаматий ал-Андижоний ал-Боғишамолийиктибос тугади.«Батаҳқиқ, аҳли илм ва фазилату тақво аҳли Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шахсияти сабабли чиройли хузуъ (камтарлик) билан тикка туришни суннат қилдилар. Бас, ул зоти шариф қайси маконда зикр қилинса, ўша ерда ҳозирдирлар, балки зикр қилгувчига яқиндирлар. Шундай экан, аксар мақсуди ул зоти шарифнинг таъзими бўлган кимсага жаннат ва фараҳлик бўлсин! Унинг нажоти ва зафари Парвардигорнинг афви ва мағфиратидан насиба олиш бўларди!» жумлаларини тушунтириб берсангиз. Купгина уламолар бу тикка туришни бидъат деганларини биламан. Бу масала ихтилофли булганлиги учун биз мусулмонлар нима килмогимиз керак? Юкоридаги далилларга асосан тикка туриш хакикатда суннат килинганми? Эътибор ва жавобларингиз учун ташаккур!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

5, Бу масала ихтилофли. Сиз айтганга ўхшаган кишиларнинг ижтиҳоди. Буни қилган ёки қилмаган ҳақида ихтилоф қилиш мумкин эмаслиги иттифоқ қилинган гап.Маҳалли қиёмда, яъни, мавлидда Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг туғилишлари ҳақидаги хабар ўқилганда мавлуд иштирокчиларининг ўриндан туришлари жуда ҳам тортишадиган масала эмас. Туришни истаганлар турсин, истамаганлар турмасин. Аммо, энг муҳими, ихтилоф қилмасин, бирбирлари билан жанжал қилмасин.Ўша пайтда «муъаяян» деб ўқиладими ёки «толаъал бадру»ми деган тортишув ҳам худди аввалгисига ўхшаш. Тортишишнинг ўрнига иккисини ҳам ўқиб қўйса, айб бўладими? Агар кимнинг айтганини аввал ўқиш тўғрисида талашув бўлса, қуръа ташлаб аниқласа бўлмайдими?Нима қилиб бўлса ҳам, бу масалада мусулмонлар орасида ихтилоф қўзғалмаслиги учун чора кўриш лозим. Мандуб бидъат нарсани қиламан деб, ҳаром ишга қўл урмаслик лозим.Энг муҳими, мавлуд маросимига келганлар Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг ҳақларида керакли маълумотларни олсинлар, ўзларида лозим бўлган маърифат ҳосил қилсинлар. Бидъат-хурофотларга мутлақо йўл қўйилмасин! Барча яхшиликлар тарғиб қилинсин!

Топ рейтинг www.uz Openstat