Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

ЭМИКДОШЛИК (такрорий савол)

00:00 / 06.02.2010 | eski savollar | 2455
хурматли МУХАММАД СОДИК МУХАММАД ЮСУФ хазратлари. Илохим ОЛЛОХ ТАОЛЛО умрингизни узок,илмингизни бунданда зиёда айласин. сизга бир муаммоли саволим бор еди. Менга бир бола уйланмокчи. лекин мени опам у боланинг онасини аник эмган, у болани хам мени онамлар эмизган булишлари эхтимоли бор,аммо бу аник эмас, аникроги йигитнинг канча микдорда эмганлиги номалум. Мени хам у болани хам онаси буни эслай олмаяпдилар. Хеч кандай кариндошлик томонимиз йук. Шунака булса хам биз бир-биримизни севамиз. Яна бир нарсани айтиб утмокчи эдим шайх хазратлари, мен "АЁЛЛАРГА ОИД ЭНГ ЗАРУР ФИКХИЙ МАСАЛАЛАР 1" китобидан бир малумотни укидим: "Орада сут махрамлиги собит булиши учун сутнинг меъдага етадиган микдорда эмилиши кифоядир. Кукракдан эмиш шарт эмас, согиб олиб, эмизик ёки кошик билан ичирилиши хам мумкин. Мухими сутнинг меъдага тушишидир." Саволим: 1. Шу китобдаги малумот тугрими?2. Агар тугри булса, тахминан канча микдорда эмганида эмикдошлик собит булади, яни медага тушади?3. Турмуш курсак буладими? Бу саволнинг жавоби биз учун жуда мухим. Жавобингизни интизорлик билан кутамиз! ОЛЛОХ СИЗДАН РОЗИ БУЛСИН ШАЙХ ХАЗРАТЛАРИ, ЖАВОБИНГИЗ УЧУН ОЛДИНДАН КАТТА РАХМАТ!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Аввало, гуноҳкор бўлиб қолмаслик учун шариатимизнинг ҳукмини билишга ва унга амал қилишга ҳаракат қилаётганингиз учун ташаккур. Бу сизларнинг бахтингиз ҳамдир. Бегона аёлни эмиш туфайли ҳалол ҳаромга боғлиқ ўта аҳамиятли ҳукмлар келиб чиқади.Одатда эмизишлик масаласи асосан ҳадис ва фиқҳ китобларимизда доимо никоҳга қўшиб зикр қилинади. Биз шарҳ қилаётган «Мухтасари Виқоя»да ҳам шундоқ бўлган.Эмизишлик фақат икки ярим йил ичида бир сўришлик билан собит бўлади.Бу муддатни Аллоҳ таоло Қуръони Каримда: «Ва унинг ҳомиласи ва кўкракдан ажратиши ўттиз ойдир», (Аҳқоф:15) деган оят билан белгилаб қўйган. Бу Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг ижтиҳодлари.Аммо имом Абу Юсуф ва Муҳаммадлар икки йил деганлар. Уларнинг далили «Волидалар болаларини икки тўлиқ йил эмизурлар. Ким эмизишни батамом қилишни хоҳласа», деган оятдир.Худди шу маъно Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир неча ҳадиси шарифларида ҳам таъкидланган. Демак, бола икки ёшидан кейин эмса, шаръий эмизиш собит бўлмайди.Агар бола онангизни бир марта эмган бўлса ҳам турмуш қуриб бўлмайди.

Топ рейтинг www.uz Openstat