Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Фетал маҳсулотларнинг тиббиётда кулланилиши

00:00 / 11.02.2010 | eski savollar | 879
Ассалому Алайкум, шайх Жаноблари.Муслимаат.уз сайтидаги "Гўзаллик остига яширинган қабоҳат" мақоласини ўқиётиб бир савол пайдо бўлиб қолди.Касбим Врач-нейрохирургман. Ҳозирги кунда турли автохалокат, шикастланишлар ва турли касалликлар туфайли орқа мия лат ейиши ёки орқа миянинг баъзи касалликлари туфайли инсон танасидаги қўпол сезги ва харакат бузилишлари билан кечадиган холатлар замонавий тиббиётимизнинг долзарб муаммолари хисобланади. Бу каби касалликлар билан дунёнинг жуда кўп инсонлари азият чекмоқда. Нерв хужайраларининг кўпаймаслиги, ўлган нерв хужайраларининг ўрнига янгилари хосил бўлмаслиги сабабидан аксарият беморлар бир умрга ногиронликка махкум бўлиб қолмоқда. Ушбу муаммони ечимини излаш мақсадида кўпдан кўп турли илмий тадқиқотлар амалга оширилмоқда.Тугриси Юртимиз олимлари ва Рус олимлари билан биргаликда ўтказилган жуда кўп тадқиқотларимиз кутилган самара бермади(Жарохатланган сегментдаги нервларни улаш операциялари). Хозирда гарб олимлари шикастланган ёки касалликка учраган орка мия сегменти (қисми) га хомила(ўзак, бошлангич) хужайраларини жойлаштириш операцияларини ўтказишмоқда. Бу тадқиқотлар хозирда катта ижобий натижалар бермаяпти, лекин хомила хужайрасининг турли бошқа хужайралар (кон-томир, нерв ва бошқ.) га айлана олиш қобилиятидан умид қилинмоқда. Бу тадқиқотларга ишлатиладиган материаллар асосан аёллик ва эркаклик хужайраларини сунъий урчитиш йули билан ёки олиб ташланган хомила, тугрукдан кейинги йулдошдан тайёрланган материаллар хисобланади. Шу каби илмий тадқиқотлар олиб боришнинг диний хукми қандай бўлади.Хозирда юртимизда бундай операциялар ўтказилмаган, лекин айрим гарб муаллифлари мақолалари ва уларнинг ўзлари билан сухбатлашганимизда маълум даражада ижобий ўзгаришлар кузатилаётганини ургулашмоқда.Жавобингиз учун олдиндан РахматОллох Сиздан ва динимиз ривожи учун қилаётган хизматларингизда Рози булсин.Мадаминжон Турсунов

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Маккаи мукаррамадаги «Робитатул оламил исломи» ташкилоти ҳузурида иш олиб борувчи «ИСЛОМ ФИҚҲИ АКАДЕМИЯСИ» ўзининг 1424 ҳижрий сана, 19-23 шаввол кунлари бўлиб ўтган мажлисида бир қанча масалалар қатори мана шу масалани кўриб чиққан. Кўриб чиқиб, «ИСЛОМ ФИҚҲИ АКАДЕМИЯСИ» аъзолари бу масала бўйича керакли қарорларни қабул қилганлар. Инсоннинг жисмидаги ҳужайралардан ҳозирги кунда турли мақсадларда, хусусан тиббий мақсадларда фойдаланишни уламолар йўлга қўйганлар. Бу баъзи бир беморликларни даволаш учун ишлатилиши мумкин, ёки турли илмий тажрибаларни олиб бориш учун ишлатилиши мумкин. Тажрибаларни ўтказиб, ҳар хил ҳолатларга солиб кўриб, маълум бир касалликларни даволаш имкони бор. Ана шу маънода, мисол учун саратон–рак касалини тузатишга ҳам ишлатиш мумкин экан. Қанд касаллиги, буйрак, жигар касалликларини тузатишда ҳам инсондан олинган ҳужайраларни ишлатиш имкони бор экан. Бу ҳужайралар бир неча тарафлардан бўлар экан. Биринчиси: ҳомила янги пайдо бўлган ҳолатдагиси бўлса, ана шундан ҳужайраларни олса, уни турли нарсаларга аралаштириб, бу нарсани муолажага ишлатиши мумкин экан. Мисол учун, ҳозирги кунда болаларни пробирка-найчаларда урчитиш тажрибалари бор. Ана шунда ортиб қолган жисмларни, ҳужайраларни олиб юқорида айтилганидек тажрибага қўйиш ёки даволаш ишларида ишлатиш мумкин экан. Шунингдек, баъзи бир ҳомилалар тушиб кетади, ўша ҳомиладан ҳам ҳужайраларни олиб муолажа учун ишлатиш мумкин экан. Учинчиси, дастлаб айтганимиздек, бола туғилганида у билан қўшилиб тушадиган йўлдоши, киндик ипидан ҳам ҳужайраларни олиб ишлатиш мумкин экан. Тўртинчиси, ёш болалар ёки катта ёшдаги тирик одамларнинг баъзи бир жойларидан ҳужайраларни олиб юқорида айтилган мақсадларда ишлатиш мумкин экан. Мана шу ҳолатларни «ИСЛОМ ФИҚҲИ АКАДЕМИЯСИ» уламолари диққат билан ўрганганлар, бу соҳанинг мутахассислари гапларига қулоқ осганлар, уларга саволлар берганлар ва охири фатво чиқарганлар. Ўша фатвода айтиладики: биринчидан инсоннинг ҳужайрасини олиш, уни ривожлантириш ва муолажа–даволаш учун ишлатиш, турли илмий тажрибаларга ишлатиш мумкин. Шарт шуки, ўша ҳужайраларни олиш рухсат берилган, шаръан жоиз бўлган манбадан бўлсин. «Бу манбалар қандай манбалар» деса, биринчиси катта ёшдаги–тирик юрган кишилардан ҳужайраларни олиб ишлатиш уларнинг ўзининг розилиги билан ва ўша жисмидан керакли ҳужайрани олганда ўзига зарар етмаслик шарти билан. Иккинчиси: худди шу нарсаларни ёш болалардан ҳам олиш мумкин, бу ҳам шаръий бир мақсад учун бўлиши керак. Бунда ўша нарсаларни олгандан кейин мазкур болага зарар етмасин ва ота-онасининг рухсати бўлсин. Учинчидан: ана шундай ҳужайраларни киндикка уланиб турадиган йўлдошдан олиш мумкин, албатта уни ишлатишга ота-онанинг розилиги бўлиши керак. Боланинг йўлдоши қўшилиб туғилди, ўша йўлдошни олиб юқоридаги мақсадда ишлатиш учун ота-онанинг розилиги керак. Тўртинчиси: ўз-ўзидан тушиб кетган ҳомилалардан ҳужайраларни олиб юқорида зикр қилинган мақсадларда ишлатиш мумкин, албатта бунда ҳам ота-онанинг розилиги керак. Шунингдек, найча-пробиркада уруғликни олиб, урчитиб, ҳомила ҳосил қилиб, кейин онанинг раҳмига қўйиб қў-йиш ишлари бажарилган бўлса-ю, ўша найчада баъзи бир чиқиндилар қолган бўлса, буни ҳам ота-онанинг розилигини олиб, кейин ишлатиш мумкин. Энди шу нарсаларни олиш, уларни ҳужайра сифатида ишлатиш мумкин бўлмаган ҳолатларидан биттаси: бола ҳомила пайтида туғмаслик ёки бошқа шаръий сабабсиз тушириб юборган бўлса, унда мазкур нарсани қилиб бўлмайди, иккинчиси: ота-онанинг рухсатисиз қилиб бўлмайди, буларга ҳам эътибор бериш лозим бўлади. Бу нарсалар ўта илмий масалалар бўлса ҳам, барибир савол туғилганидан кейин ҳаммамиз билиб қўйишимиз лозим нарсалардир. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat