Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

она ва қиз

00:00 / 12.02.2010 | eski savollar | 884
Ассалому алайкум Хазират .Дугонам номидан битта нарса со'рамоқчиман она сиз намоз о'қишига қаршилик қилаётган экан ла у қандай ё'л тутиши керак бир куни у онасидан 100000 минг со'м со'раган экан онаси намозни ташласанг бераман деган эканла дугонам йиг'лаб олдимга келди мен афсусдаман шунақа бо'лганига она нимага мени юшунмиди нима қили айт мен ното'г'ри ё'лда эмасман ку онам қайдаги бо'лмаг'ур ё'лларда юрисан хали вақтида о'қисан қариганингда деб холи жонига қо'ймаяпди эканлар илтимос шу масалани хал қилишда ёрдам берсангиз. Аллохни о'зи саизни яхшиликларингизни мукофотласинлар олдиндан жавобингиз учун котта рахмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Аллоҳ дугонангизнинг онасига инсоф ва тавфиқ берсин, у кишини ҳидоятга бошласин. Дугонагизга эса, энг яхши табрикларимиз. Аллоҳ у кишининг Исломини гўзал қилсин. Мазкур дугонангиз, ибодат қилгани учун алоҳида, онасининг зулмига сабр қилгани учун алоҳида савоб олади. У киши онасига ҳақиқатни англатишга ҳаракат қилсин. Катта кишилардан ёрдам сўрасин. Қариндош ва танишлардан катта кишилар “она”га насийҳат қилсинлар. Дугонагиз ибодатда янада мустаҳкам бўлсинлар. Бу тажрибадан ўтган нарса. Ота-оналар тушунчалари қатиб қолгани учун дийнга салбий муносабатда бўлишади ва болаларини намоздан қайтаришади.

Топ рейтинг www.uz Openstat