Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тақво

00:00 / 13.02.2010 | eski savollar | 2165
Ассалому алайкум мухтарам шайх хазратлари оллох ишларингингиздан рози бўлсин Хоззирги кунда тақо қилиш мақсадида дуконларда сотиладиган ГЎСҲТ махсулотларидан фойдалансак жоизми.1.савол. Чэт давлатдан келтирилаётган акарачка ёки узимизнинг юртимиздаги курка гўшти2.савол.Этикеткасига ҲАЛОЛ деб ёзилган колбаса махсулотларини фойдалансак жоизми.3.савол. Шахарда очилган ресторан ва ошхоналардан овқатланиш мумкинмиилтимос устоз батафсил маълумот берсанинг. ЖАВОБЛАРИНГИЗ УЪҲУН ОЛДИНДАН РАХМАТ МУХТАРАМ СҲАЙХ ХАЗРАТЛАРИ.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Масалани бу тарзда қўйиш мутлақо нотўғри. Сиз айтиб ўтган жой ва ҳолатлардаги гўшт маҳсулотларининг қайси бирини биров ҳалол ёки ундай эмас дея олади. Илмли одамлар сизга гўштнинг қайси ҳолатдагиси ҳалол бўлиши ҳақидаги қоидани айтиб беради. Сиз эса, ўша қоида асосида алоҳида маҳсулотнинг ҳаоллигини аниқлайсиз. Бу борадаги умумий қоида эса, қуйидагича:1. Ҳайвон шариатда ҳалол дейилган бўлиши керак.2. Шариат қоидаси асосида сўйилган бўлиши керак.Бунда чет элдан келганми, йўқми, дўкондами ёки дўконда эмасми, ҳалол деб ёзилганми йўқми, ресторандами, ошхонадами фарқ қилмайди.

Топ рейтинг www.uz Openstat