Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Муртадлик

10:02 / 05.04.2017 | abdurohman | 4247

Ассалому алайкум! Биз тамонларда бир инсон илгари насронийликка ўтиб кетган эди. Бироқ  4-5 йил олдин қайтадан мусулмон бўлдим деб айтган эди. Лекин шу кунда атрофига одамлар йиғиб инжил ва  тавротни  ўқишга тарғиб қилаябди. Ҳатто «Пайғамбарлар тарихи» деган тавротга асосланиб, унга Қуръони каримни аралаштириб китоб ёзиб чиққан. Бироқ имомларимиз бу йўлингдан қайт муртад бўлиб қоласан деса иймон калимасини келтириб мен мусулмонман деябди. Бироқ библиядан варақлар ва шунга ўхшаш нарсалар тарқатиши тўхтамаябди. Биз унинг атрофидагилар кўпайиб бораяётганидан қўрқаябмиз. Савол. У одамларнинг ҳукми қандй? Бизнинг улар билан алоқамиз қандай бўлиши керак?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Кимнидир тилидан “Лаа илааҳа иллаллоҳ” калимаси тушмасада, ҳозирги кундаги Инжилга амал қилиш керак деган гап чиқса, у муртад ҳисобланади. Ўзини мўминман дейиши мунофиқлик ҳисобланади. Чунки ўша таржима қилинган китобларида Аллоҳ таолонинг яккалигини инкор қилувчи сўзлар келтирилган. У одамни ҳуқуқ тартибот идораларига етказиш керак. Акс ҳолда ҳамма гуноҳкор бўлади. Ғайбдан гапирувчи ҳар қанча намоз ўқисин, у мусулмон бўлиб қолмайди. Худди шунингдек мўминман деб Инжил ва Тавротга тарғиб қилувчи мўмин бўлмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat