Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

курбонлик хакида

00:00 / 09.03.2010 | eski savollar | 605
Ассаламу алайкум ва рахматуллохи ва баракатух1Хурматли шайх хазратлари илтимос куйдаги саволимга далил, хужжат билан жавоб берсангиз. Акида ва шунга ухшаш маросимларда курбонликка аталган куйни номозхон одам суйган афзалми ёки беномоз одам хам суйса булаверадими?Бу саволни беришимдан максад, бир номозхон биродаримиз билан шу мавзу устида бахислашиб колгандим. У, беномоз одам хам суйса булаверади дейяпти. Агар суйишга номозхон кассоб топилмаганда эди, мен унинг фикрига кушилган булар эдим. Лекин хозирги кунда, яъни динимизга эркинлик берлган пайтда номозхон кассоб топиш мушкил иш эмас. Сиз бунга нима дейсиз?Ассаламу алайкум ва рахматуллохи ва баракатух.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Ақида деган маросим йўқ. Ақида дегани эътиқод дегани. Эътиқод марсим бўлиши мумкин эмас. Одам айтаётган ва ёзаётган гапини билиши лозим. Иккинчи хато “сиз нима дейсиз” дейишдир. Мен нима дейишим мумкин? Сиз менинг деганимни эмас, шариатнинг ҳукмини сўранг! Унда жавоб қуйидагича: Мусулмон, болиғ, оқил, эркак ва намозхон сўювчилар энг афзал сўювчилар ҳисобланадилар. Бу бенамоз сўйган ҳайвоннинг гўшти ҳаром бўлади дегани эмас. Балки, сўювчи намозхон бўлса афзал деганидир.

Топ рейтинг www.uz Openstat