Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳасса ҳақида

00:00 / 15.03.2007 | eski savollar | 2760

Ассалому алайкум шайҳ ҳазратлари! Сиздан бир нарсани сўрамоқчи эдим. Маълумки имомларимиз жума намозида хутба қилаётганда қўлларига ҳасса ушлаб оладилар. Бу нарса пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари экан. Саволим бунинг асл сабаби нима. Эштишимизга қараганда Росулуллоҳ даврларида динга одамларни таёқ билан уриб киргизишган экан. Шу ҳақда бизга маълумот берсангиз. Билмаганларимизни сиздек зотдан сўраш имконини берган Оллоҳга бе ҳисоб шукурлар бўлсин.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

– Ва алайкум ассалом! Одамларни динга таёқ билан уриб киритган деганлар дин душманларидир.Фиқҳ китобларимизда сиз сўраган масала ҳақида қуйидагилар айтилган:«Хатибнинг хутба давомида чап қўлидаги асо, камон ёки қиличга суяниб туриши суннатдир.
Абу Довуд ал-Ҳакам ибн Ҳазан розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда қуйидагилар айтилади:
«Набий саллоллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига ҳайъат ила бордим. У зот билан жумада ҳозир бўлдик. У зот қилич, камон ёки асога суяниб қисқа хутба қилдилар».
Мазкур нарсаларга суяниш хатибга яхши имкон яратади. У ўнг қўлини минбарга суяб туради.

Топ рейтинг www.uz Openstat