Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Нажот кeмаси китоби

23:26 / 21.04.2017 | Azmiddin | 2021

Ассалому алайкум! Яқинда google play дан «Нажот кeмаси» китобини юклаб ўқидим. Лeкин баъзи мазмундаги, масалан Исломда бўлмаган одамлар билан умуман алоқа қилиш кeракмаслиги ҳақидагиларига тушунмадим. Шу китобни айнан элeктрон варианти билан танишмисизлар? У китобни ўқиса, ўрганса бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Таржима нотўғри қилинган экан. Чунки мусулмон кишига яҳудий ва насоро бўлган аёлга уйланиши жоиз. Қолганини ўзингиз тушуниб олаверинг. Аллоҳни ҳақорат қиладиганларга уйланиш, муросада бўлиш бошқа нарса, муҳаббат қилиш бошқа нарса. Шариат уларга муҳаббат қилишдан қайтаради. Аллоҳ таоло “Моида” сурасида марҳамат қилади :

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ لاَ تَتَّخِذُواْ الْيَهُودَ وَالنَّصَارَى أَوْلِيَاء بَعْضُهُمْ أَوْلِيَاء بَعْضٍ وَمَن يَتَوَلَّهُم مِّنكُمْ فَإِنَّهُ مِنْهُمْ إِنَّ اللّهَ لاَ يَهْدِي الْقَوْمَ الظَّالِمِينَ۝

51. Эй иймон келтирганлар! Яҳудий ва насороларни ўзингизга валий – дўст тутманг. Улар бир-бирларига дўстдирлар. Сиздан ким уларни дўст тутса, албатта, у улардандир. Албатта, Аллоҳ золим қавмларни ҳидоят этмас. «Валий» сўзи «дўст» маъносидан кўра чуқурроқ ва кенгроқ маънони ифодалайди. Валий бўлиш ўзаро бирлашиш, ёрдамчилар иттифоқини тузиш маъносини англатади. Қуръони Каримнинг аҳли китобларга нисбатан яхши муомалада бўлиш ҳақидаги маълумотлари бошқа масала, уларни валий тутмаслик ҳақидаги кўрсатмаси бошқа масаладир. «Улар бир-бирларига дўстдирлар». Яҳудий ва насоролар кофирлиги туфайли бир-бирлари билан дўст бўладилар. Ислом нуқтаи назаридан куфр миллати бир миллат ҳисобланади. Уларнинг ҳаммаси Исломга қаршидирлар. Бу ҳақиқатни мусулмонлар яхши тушуниб олмоқлари ва ана шунга қараб муносабатда бўлмоқлари зарур. «Сиздан ким уларни дўст тутса, албатта, у улардандир». Мусулмонлардан ким кофирларни дўст тутса, улар билан биргалашса, уларни ўзига яқин деб билса, шубҳасиз, мусулмонлар билан ўз алоқасини кесган бўлади. У ҳам ўша кофирлар сафидан жой олади. «Албатта, Аллоҳ золим қавмларни ҳидоят этмас». Кофирларни дўст тутганлар ўзига ҳам, мусулмонлар жамиятига ҳам зулм қилган бўладилар. Албатта, ундай золим қавмларни Аллоҳ таоло ҳидоят қилмайди. ("Тафсири ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat