Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ғуслда ният шартми?

08:20 / 26.04.2017 | muslim uz88 | 5217

Ассалому алайкум! Cизларга дин йўлида қиладиган ишларингbp учун катта раҳмат. Жунуб бўлган одам ғусл қилишдан олдин оғзаки яъни тили билан ният қилиши фарзми ёки  дилидан  нопокликдан тозаланиш ва шу ғусл билан намоз ўқишни ёки Қуръон тиловат қилишни   нийят   қилиб ғусл қилса дуруст бўладими? Биламиз ғуслни фарзларидан бири ният, шу ният албатта оғзаки арабча ёки уни маносини айтиш шартми? Жавоб учун олдиндан раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Сиз билмас экансиз. Халқ орасида тарқаб қолган “ғуслга ният фарз” деган гап ҳам мутлақо хато. Ғуслнинг фарзлари учта бўлиб, 1-оғизни тўлиқ чайиш, 2-бурунни қаттиқ жойигача сув етказиш(ачиштириб сув тортиш мустаҳаб), 3-баданда бирорта тук миқдорини ҳам қолдирмасдан ювиш. Бундан бошқа бирор амал фарз эмас.  Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat