Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Талоқ олиш ҳақида

08:22 / 26.04.2017 | Saidahmad | 2574

Ассалому алайкум! Бир йигит билан қиз турмуш қуриб, бир йил яшашган. Йигит касаллиги туфайли ўз эрлик вазифасини бажара олмаган. Қиз бир йил сабр билан кутган, хеч қандай натижа чиқмагач эридан ажрашиб кетган. Орадан яна бир йил ўтса ҳам йигит қизни талоқ қўймаяпти. Қизни бошқага турмушга чиқишига имкон бермаяпти. Қиз бу ҳолатдан қандай чиқиб кетиши мумкин?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Агар вазият худди сиз айтандек бўлса, қозига учраб, ҳолатни баён қилиш керак. Қози (суд ёки имом) “эрлик вазифасини бажара олмаётгани учун никоҳни бекор қилдим” деса қиз идда ўтириб, бошқага турмушга чиқиши мумкин. Эр талоқ бермаган тақдирда ҳам қозининг ҳукми билан никоҳ бекор бўлади. Албатта бу ишни қози бажариши керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat