Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоз вақтлари

23:54 / 29.04.2017 | Sobirjon | 2133
Ассалому алайкум! Қилаётган ишларингдан Аллоҳ рози бўлсин! Германиянинг Берлин шаҳри намоз вақтлари ҳар хил, бу ерда ҳар хил жамоатлар мавжуд (араб, турк ва х.з). Шунинг учун бомдод ва шом вақтларига нисбат олиб, бир ярим соат фарқ билан саҳар ва хуфтонни белгилаб жадвал тузиб олсак дуруст бўладими.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Бўлмайди. Қишин-ёзин бир ҳил вақт белгилаб олиш бу илмсизлик. Намоз вақтларини қуёшга қараб белгилаш керак. Абу Райҳон Беруний раҳматуллоҳи алайҳ : “қуёш ердан 18 даража пастдалигида бамдод вақти киради. 0 даражага етганда бамдоднинг вақти чиқади. Худди шунингдек 0 даражага етганда қуёш ботиб, 18 даражага етганида хуфтоннинг вақти киради. Хуфтон ва бамдоднинг вақтини кириши ёзда бошқача, қишда бошқача бўлади. У ернинг ҳам шу даражада белгиланган тақвимига риоя қилиш керак. Сиз қатъий бир тақвимга амал қилинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat