Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Хадис хакида

07:33 / 04.05.2017 | Abdulla | 3901
Ассалому алайкум! Ҳорис ибн Муслим Тамимий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам менга шундай дедилар: «Бомдод намозини ўқиб бўлганингдан кейин ҳеч нарса гапирмай туриб етти марта «Аллоҳумма, ажирний минан-наар» (Аллоҳим, мени дўзахдан сақлагин), дегин. Агар ўша куни вафот этсанг, Аллоҳ сенга дўзахдан паноҳ топишингни битиб қўяди. Шомни ўқиб бўлганингда кейин ҳам ҳеч нарса гапирмай туриб етти марта «Аллоҳумма, ажирний минан-наар», дегин. Агар ўша кеча вафот этсанг, Аллоҳ сенга дўзахдан паноҳ топишингни битиб қўяди», дедилар». Насоий ва Абу Довуд ривоят қилишган. Лафз Насоийники. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Банда уч маротаба дўзахдан паноҳ сўраса, дўзах (тилга кириб): «Аллоҳим, уни мендан сақла», дейди. У жаннатни сўраса, жаннат (тилга кириб): «Аллоҳим, буни менга кирит», дейди». Аҳмад ривоят қилган. Шу хадисни санади канака, шу езилганлага амал килсак боладими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 1). Ҳадиснинг саҳиҳлигида ихтилоф бор. Баъзилар саҳиҳ десалар, баъзилар заиф деганлар. Нима бўлганда ҳам амал қилинадиган ва умидвор бўлса жоиз бўлган ҳадисдир. 2). Саҳиҳ. Иккисига ҳам амал қилинади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat