Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Болани тарбия қилиш

20:29 / 05.05.2017 | Abdulaziz81 | 2583

Ассалому алайкум! Бола уйдан майда пул ўғирлаган пайтида қандай тушунтириш кeрак? Иилтимос жуда зарур эди.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Кичкина болани сўрамасдан олган нарсаси учун ҳечам уни  ўғирликда айблаб уришиш мумкин эмас. Чунки бу  сафар кучли ва яширинчасига ишни яна такрор қилиши табиий. Аввалам бор бу ишни қилаётганини сабабини ўрганиб чиқиш керак. Яъни, болалар кўпинча, ота-онасининг унга эътибори, меҳри  камлиги, кўп уруш-жанжалли оилада ўғирлик орқали ўзидаги негатив ҳис туйғулардан халос бўлиш учун, ўзини камситилган ҳолларда буюклигини билдириш учун, оилада кимга эътибор кучли бўлса ўшанинг нарсасини ўғирлаб, гўёки эътибор энди унга бўладигандек ҳис қилиш учун ўғирлик қилиши мумкин. Сабабини билиб олингандан кейингина, болани ҳақоратламай, уни айбламай, қилинган иши нотўғри эканлигини тушунтириш керак. Оиладаги катталарнинг бу иши ҳақидаги гап-сўзлари, фикрлари бир хил бўлиши шарт. Бундай ҳолатларда бола ўз ичига кириб кетмаслиги учун, у билан тез-тез "дардлашиб" турилиб, меҳрни кучли бериб, насиҳат орқали таъсир кўрсатилиши керак. Шунда хам бу ишида бола давом этаверса, у ҳолда рухшунос кўригидан ўтказиш керак бўлади. Албатта, рухшунос аввалом бор ота-она билан гаплашиб, ота-онаси ўзининг дунёқарашини ўзгартира олганидан кейингина бола билан ишласа тўғри бўлади. Чунки кўпинча холларда инсониятдаги ёмон иллатларга чуқур баҳо берувчи ва кучли танқид қилиб, лекин ўзидаги номаъқул баъзи  иллатларга эътиборсиз бўлганда ва баъзи инсонларни ёки ўзини "фаришта" даражасига чиқазиб, "идеал"лаштирилганда фарзандлар шундай қилиқ чиқазадилар. Бундай холатлардан қутулиш учун хар бир инсон ўзидаги "руҳий тарбия"си билан ишлаши керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat