Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

КАЗО НАМОЗ ТУГРИСИДАГИ УЛАМОЛАРНИНГ АЙРИМ ФИКРЛАРИ

00:00 / 19.03.2010 | eski savollar | 4053
Ассалому алайкум ва рахматуллохи ва барокатуху!Устоз сизга савол ила мурожаат килишга ижозат бергайсиз.Намозни ухлаб колиб, ёки бошка узрли сабаблар билан казога колдирган киши уни казо килиб укиб олиши вожиблигига турт мазхаб уламолари иттифок килишган. Бу масалада ихтилоф йук. Уламолар урталарида фарз намозларни касддан, узрсиз тарк килган киши намозни казо киладими, ёки йукми деган масалада ихтилоф булган экан . Шофеъийлардан бир гурух уламолар касддан, узрсиз тарк килинган намозларни укиш вожиб булмайди, дейишган экан. Улар вактидан утказиб укилган намоз сахих хам булмайди, кабул хам булмайди, чунки у вактида укилмади, бунинг таъхири узрсиз килиндими, бу кабул булмайди, дейишган экан. Мухаммад ибн Хазм: "Кимки агар намозни касддан укимаса, энди бу намозга абудул-абад эга була олмайди. Энди у одам куп яхши ишларни килсин, куп нафл намозларни укисин, токи киёмат кунида тарози огиррок булсин, у одам куп тавба килсин, истигфор айтсин. Кетиб колди у намоз, уни оркасидан неча марта казо килиб такрор укиса хам фойдаси йук", деган эканлар.Албатта бу гапни улар барча далилларни урганиб чикканларидан кейин айтишган экан. Мен бу масалани бир уламонинг айнан шу масалада берган жавобларида тингладим.Шу уринда савол тугилади, юртимизда анчадан бери ихтилофларга сабаб булиб келаётган, тавба килиб, пирга кул берган одам касддан тарк килган казо намозларни укимайди, ундан сокит булади, деган гапнинг тагида далил-исботи борлигини куринади. Мазкур масалани батафсил тушунтириб берсангиз.Эътибор ва жавобларингиз учун ташаккур!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Уларнинг ўзлари сиз айтган далилларни билишмайди. Эшон бувамиз айтганлар, ўзлари далилини билсалар керак дейишади. Бизнинг мазҳабимизда қазо намозларни ўқишга иттифоқ қилинган. Бунинг далилларини қайта-қайта айтилган.

Топ рейтинг www.uz Openstat