Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

4 та савол

00:00 / 20.03.2010 | eski savollar | 2790
Ассаламу алайкум wа роҳматуллоҳи wа барокатуҳ!Қадрли Шайх Хазратлари! Қимматли вақтингизни арзимас нарсаларга сарфлашга сабаб бо'лаётганимиздан ҳижолатдамиз. Сизни ҳам ма'навий ҳам амалий устоз деб тан олганмиз ва ко'п ишда сизнинг ко'рсатмаларингизга муҳтожмиз. Одатда ко'п саволларни ажойиб укамиз Муҳаммад Иброҳимнинг номлари остида сиздан со'раб турар эдик. Охирги вақтларга келиб саволларимиз ма'нисизликка о'та бошладими, укамиз бу саволларни бериб сизнинг вақтингизни олиш яхши эмаслигини айтиб, ко'п саволларимизни беришдан то'хтатадиган бо'либ қолди. Ко'п қистовларимиздан со'нг, о'зимизга алоҳида Андижонликлар деб ном қо'йиб берди. Алҳамдулиллаҳ шу ном остида энди сизга саволларимиз бо'лса бериб турамиз.Хозирда қуйидаги саволларда шариатни ва сизни ко'рсатмангизга муҳтожмиз:1.Мен нонвойман. Имкон қадар Бисмиллаҳни айтиб ишларимини бажараман. Нонвойлар яна нималарга э'тибор беришлари керак? Нонвойлар учун шариат алоҳида вазифалар юклаганми?2. Мен бундан 4 йил муқаддам хотинимни 3 талоқ қо'йгандим. Сабаб онамнинг рашки бо'лган. Онам мени хотинимдан қизг'онарди. Мана ажрашганимизга 4 йил бо'лди. халигача хотинимда ко'нглим бор. Уни ҳам менда ко'нгли бор, мени кутябди. Қайта никоҳланишимизни бирор ё'ли борми?3. Мен савдо билан шуг'улланаман. Бир молни 50 со'мдан олиб, 20 со'м устига қо'йиб 70 со'мдан сотаман. Бу ишимни менга 50 со'мдан мол бераётган киши ҳам, мендан 70 со'мдн сотиб олаётган харидорлар ҳам билади. Бу ишим ното'г'ри эмасми?4. Биз уйимизда намозни кун ботар тарафга қараб о'қиймиз. Бу ҳолат о'згариб туради. Я'ни қуёш доим бир жойга ботмаябди. Қиблани қандай аниқлашимиз керак?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Ҳамма ҳунармандларга лозим бўлган вазийфалар.2. Диний идора вакилларига учрашинг.3. Нотўғри эмас.4. Қуёшнинг ёзги ва қишги ботишлари орасини олинглар.

Топ рейтинг www.uz Openstat