Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тасбих тортиш тугрисида

00:00 / 23.03.2010 | eski savollar | 2221
Ассаламу алейкум. Устоз ман намоздан кейин тортиладиган тасбихни, фарз намозидан кейин тортилиши тугрисида хадисни эшитдим. Бизнинг холатимизда эса, жамоат намозларида намозни тугатиб булгандан кейин, охирида тасбих тортилади. Ва бази бир холатларда намозхон биродарларни, жума намозининг фарзидан кейин тасбих тортиб утирганини курдим. Кайси холат тугри, шуни тшунтириб берсангиз. Жавобингиз учун аввалдан рахмат, саволим ноурин берилган булса, мени манзур тутгайсиз.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Намоздан кейинги дуони қачон қилса тўғри бўлиши ҳақидаги жавоб доктор Ваҳба Мустафа Зуҳайлийнинг «Ал-Фиқҳул Исламийю ва адиллатуҳу» номли китобида келган бўлиб, унда бу ҳақда қуйидагилар айтилган:«Намоздан кейин зикр ва асар бўлган дуони қилиш Бомдод ва Аср намозларига ўхшаш ортида суннати йўқ намозларда фарздан кейин, Пешин, Шом ва Хуфтонга ўхшаш ортида суннати бор намозларда суннатдан кейин суннатдир. Чунки, истиғфор намознинг нуқсонини тўлдиради». Ҳанафий мазҳабида эса, суннат намозлар фарзларни тўлдирувчи ҳисобланади ва шунинг учун суннатни ҳам ўқиб олгандан кейин, намознинг нуқсонлари ҳам тўлиб, дуо қабул бўлиш ҳолати мукаммал бўлганидан кейин дуо қилинади.

Топ рейтинг www.uz Openstat