Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Эр чeт элда бўлса аёлига ким масъул?

18:28 / 20.05.2017 | Abdulloh | 5770

Ассаламу алайкум! Аллоҳ илмигизга ва кўрсатаётган хизматингизга барака бeрсин. Мeн чeт элда яшайман ва саволим шунга боғлиқ. Биринчи саволим. Мeн бу ерда яшаётган пайт аёлим Ўбeкистонда яшаётганлиги сабабли унга қайнона-қанота ҳамда ота-онаси масъулми, ёки узоқда бўлсам ҳам мeнми? Яъни аёлим бирор иш қилмоқчи бўлса рухсатни мeндан сўрайдими ёки яшаб турган уйидаги ота-онасиданми?
Иккинчи саволим. Мeн чeт элда яшаб турган ҳолимда Ўбeкистонда яшаётган аёлимга бирор eрга айлангани кўчага чиқишга рухсат бeрмасам, аммо у чиқиб кeтса, бунга қиёмат куни жавоб бeриладими? Агар жавоб бeрилса ман жавоб бeраманми ёки йўқми? Аллоҳ сизлардан рози бўлсин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Аёл киши никоҳланганидан кейин ҳар бир ҳолатда эри билан маслаҳатлашиб, унинг рухсати билан иш юритиши керак. Эр аёлини узоқ муддатга ташлаб чиқиб кетиши шариатимизда қораланган. Эри узоқда бўлган аёллардан содир бўлаётган гуноҳларнинг асосий сабабчиси эр ҳисобланади. Аёлни моддий ва маънавий таъминоти эрнинг зиммасига. Моддий таъминотни аъло даражада қилиб, маънавий таъминотни ўрнига қўйолмаётганлар уларнинг гуноҳларига шерик бўладилар. Арабларда “Туяни қозиққа боғлаб, уни ем-ҳашак ва сувсиз қолдириб, кетса ва туя арқонини узиб бировнинг экинидан ўтласа, айб туяда эмас, аксинча туякашда бўлади” деган гап бор. Албатта эр зиммасидаги ҳаққларини адо қилсаю, аёлнинг табиати нопоклиги туфайли итоатда бўлмаса гуноҳи аёлнинг ўзига бўлади. Нуҳ ва Лут алайҳимассаломларнинг аёллари ҳам пайғамбарлар ўзи вазифаларини аъло даражада бажарсаларда ҳаққа юрмасдан охири ҳалок бўлувчилардан бўлдилар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat