Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

ТАРИҚАТДАГИ ВИРДЛАР МАСАЛАСИДА ВА БОШҚА САВОЛЛАР

00:00 / 24.03.2010 | eski savollar | 909
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуху!Муҳтарам устоз! Сизга айрим саволлар ила мурожаат қилишга изн бергайсиз:1. Аллома Абдулазиз ибн Абдуллоҳ Рожиҳийнинг бир фатволари ўқиб қолдим, унда шундай дейилган: "... Замахшарийнинг «Кашшоф», Фахруддин Розийнинг «Мафаатиҳул- ғойб» каби хатолари кўп ва ғализ бўлган асарлар, илм излашни янги бошлаган талабаларнинг ўқишлари учун ўта хатарлидир ва улар бу китобларни ўқимасликлари керак. Чунки у китоблар сизни муаллифларнинг оқими – ҳулул, Аллоҳнинг борлигини инкор этиш ва сеҳр илмини ўрганишга чорлайди. Шунинг учун уларни етарлича билим савияси бўлган илм толибигина ўқиши мумкин".Замахшарийнинг "Кашшоф" тафсири ҳақида сал-пал маълумот олганман. Бу тафсир ақида бобида асосан мўътазила фирқаси ақийдаси асосида ёзилганини имом домладан эшитгандим. Лекин Фахриддин Розийнинг «Мафаатиҳул- ғойб» асари ҳақида билмоқчи эдим. У зотни ханафий мазҳаби уламоларидан бирлари эканликларини биламан, у кишининг фиқҳга оид "Туҳфатул мулук" номли асарларини ҳам биламан. Муаллифнинг мазкур китоби ҳақида, унда нималар ёзилгани ҳақида маълумот берсангиз.2. Нақшбандия тариқатига оид китобларда кундалик вирдлар тартиби билан келтирилган. Ундаги кўп вазифалар суннат таълимотлари асосида тавсия қилинган, мисол учун нафл намозлар ва айрим зикр вазифалари. Лекин айрим зикр вазифалари кўринишидан бидъатга ўхшаб кўринади, яъни пайғамбаримиз (с.а.в) ва саҳобаи киромлар, салафлар даврида бундай зикр қилиш усуллари бўлмаган. Мисол учун "Аллоҳ" лафзини танадаги 5 та латоифга қараб зикр қилиш усули. Мазкур усулда зикр қилиш нақшбандия тариқати вирдларида ёритилган, муридларга тавсия қилинган. Устоз тариқатдагиларнинг шу тарзда зикр қилишлари бидъатми? Уни қилган мурид бидъат амални қилган бўладими? Мана шу мавзу бўйича батафсил тўхталиб ўтсангиз.3. Ислом.уз форумида бир тортишувни гувоҳи бўлдим. Бир биродар "Оллоҳ" лафзини ишлатса, қолганлари унга Роббимизни исмини тўғри зикр қилишни ўрган деб танбеҳ беришди. Аллоҳнинг гўзал исмларини кўп зикр қилиш савобли амал. Мурид зикр қилаётганида "Аллоҳ" деб зикр қилади, ёки "Оллоҳ" деб. "Оллоҳ" деб айтиш ёки шундай талаффузда зикр қилиш хатоми? Бундай деб зикр қилинса мазмун ўзгарадими? Шу масалада ҳам батафсил тўхталиб ўтсангиз.Жавоб ва эътиборингиз учун ташаккур!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Сиз менга Аллома Абдулазиз ибн Абдуллоҳ Рожиҳий ҳақида маълумот берсангиз, кейин мен сизга маълумот беришни ўйлаб кўраман.2. Бу каби нарсалар тарийқат шайхларининг ижтиҳодлари десак бўлади. Улар тажриба орқали ўзлари эришган нарсани бошқаларга тавсия қилишган. Уларнинг фикрича бу яхши бидъат.3. Тажвид илмида ўргатилганидек қилиш керак.

Топ рейтинг www.uz Openstat