Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Берилган қарз эвазига дуо сўраш.

09:23 / 22.05.2017 | Shuxrat | 3904
Ассалому алайкум! Ҳурматли сайт ижодкорлари. Мендан тахминан 6 ойлар аввал икки уй наридаги қўшним ўз эхтиёжи учун маълум бир миқдорда қарз сўради ва мен уни бердим. Албатта ёнимда яратган Аллоҳдан бўлак ҳеч қандай гувоҳларим йўқ эди. Бир неча бор ушбу қарзни қайтаришларини сўраб чиқдим лекин қайтармаяпти. Оиласида 4 нафар фарзанди бўлиб, икки нафар вояга етган ва тоғни урса талқон қиладиган ўғиллари бор. Бири оила қуриб чиқиб кетган иккинчиси жиноят ишига қўл уриб қамалиб чиқган. Айнан шу ўғлини озодликка чиқариш учун олган эди қарзини. Катта фарзанди қиз ногирон. Қўшнимни ўзи заводда оддий ишчи бўлиб ишлайди. Катта ўғлига кредит эвазига ҳозирги намунавий уйлардан олган. Билишимча ўзининг ва шу ўғлининг ойлик маоши ишхонаси томонидан шу кредитни тўлашга йўналтирилган экан, бошқа даромад манбаидан беҳабарман. Ҳар гал шу қарзни минг истиҳола билан сўраб чиқаман. Чунки ўзим қийинчилик билан контракт асосида таълим олиб қарзга кирганман. Аллоҳга беадад ҳамду сано бўлсинки ҳозирги кунда жамиятда ўз ўрнимга эгаман ва нуфузли ташкилотда раҳбар бўлиб ишлайман. Қўшнимнинг юзидаги ҳижолатликни кўриб отамни мени ўқитиш учун қлган ҳаракатлари ёдимга тушиб кетаверади. Кези келганда ўзимдан уяламан. Саволим шу қарзим эвазига қўшнимдан 5 та нарсани Аллоҳдан мен учун сўраб беришини айтиб дуо сўрасам ва қарздан кечганимни айтсам бўладими? Эркак киши учун бундай ҳолат унинг ғурурига тегиб қолмасмикин? Ҳар холда бир маҳалла икки уйли қўшнимиз. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат Аллоҳ бача ишларингизни барокатини берсин.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Агар муҳтож бўлса олмаганингиз афзал. Шариатимизда дуо қилиш учун ижарага олиш йўқ. Ҳадисларда муҳтожни қарзини кечиб юборувчига катта ажрлар борлиги айтилган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat