Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Хуфтон намози

09:10 / 23.05.2017 | Akbar | 2739

Ассалому алайкум! Азиз устозлар, қилаётган ишларингиздан Аллоҳ рози бўлсин. Мен Москвадаман, бу ерда қурилишда ишлайман. Ишимиз оғир, ишдан шомга яқин чиқамиз, хуфтон намози 22:30 да бўлади. Мен хуфтон намозигача ухлаб қоляпман. Бомдод намози 2:30 да, мен кечаси 1:30 да туриб хуфтон намозини ўқияпман ва 1 соатдан кейин бомдод намозини ўқияпман. Шундай давом этсам мумкинми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Мумкин, лекин яхши эмас. Қазо қилгандан кўра шу ҳолда ўқиш ҳам яхши. Гоҳида уйғонолмай қолишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat