Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Эмизиш

15:30 / 23.05.2017 | OFSM | 3797

Ассалому алайкум! Аллоҳ ишларингизни хайрли қилсин. Қизлик давримда ўқиган китобларимда, ҳадисларимда, фарзандини вақтигача эмизмаган аёларни қиёматдаги азобларини ўқигандим ва фарзандли бўлгач, албатта исломда белгиланган вақтгача эмизишни ният қилгандим. Йиллар ўтиб 4 нафар фарзандлик бўлдим. Лекин фарзандларимни  2 йилгача эмизолмадим. 1-фарзандимда 1ёш 8 ойлигида турмуш ўртоғим ажратишимни ўзлари айтганлар. 2-фарзандим 1 ёш бўлганида ўт пуфагим преступ бериб операция бўлишим учун ажратган эдим. Лекин ажратганимдан кейин преступ бермай қўйган ва кейинчалик операция бўлганман. 3-фарзандим ҳам 1 ёш бўлганида 4-фарзандимга ҳомиладор бўлиб қолганлигим сабабли ажратган эдим. 4-фарзандим ҳам 1 ёшдан ошганда ўзи хохламай эммай қўйди. Шу билан кўкракдан чиқиб кетди. Шуни ҳукми қандай бўлади? Бир танишим ўғил болани онасида ҳаққи кўпроқ деб қолди. Шу сўзга ҳам сал тушунмадим. Фарзандларим киёматда мендан шу вақтигача эмизмаганлигим учун ҳақ талаб қилишадими? Олдиндан раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Сизнинг ҳолатингиз узрли саналиб, гуноҳкор бўлмайсиз. Эмиш борасида ўғил ҳам қиз ҳам бир хил. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat