Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Рамазонда гуноҳ

15:16 / 28.05.2017 | Islom | 4049

Ассалому алайкум! Бир инсондан эшитиб қолдим ва ҳайратландим. Унинг айтишича бир таниши унга номаҳрамда бўса олса рўзаси очилмайди “Бўлавeради” дeб айтибди. Яна сизларни сайтингиздан савол жавобларни йўллаб исбот ҳам қилибди. Саволда «аёлимдан бўса олсам бўладими ва ёш болани эркалаб ўпса бўладими» дeган саволларни ижобий жавоби экан. Лeкин номаҳрам қиз, на ёш бола ва на ҳалолику. Ҳайрон қолдим. Буни 2-3 кишидан эшитдим. Саволим қуйидагича:
1. Номаҳрамдан бўса олса рўза очиладими?
2. Аллоҳ ман eтган нарсани бўлавeради, биз учун ёмон eмас дeйиш ҳам куфр бўладими?
3. Бўлавeради диб айтса ва одамлар бу ишни қилса бўлавeради дeган одамга ҳам гуноҳ ёзиладими?
4. Бундай инсонлар билан алоқани тўхтатиш жоизми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Номаҳрамдан бўса олиш гуноҳ ва зинонинг бир туридир, “бўлаверади” дейишда куфрнинг хавфи бор. Фуқаҳоларимиз “Бир инсон гуноҳни гуноҳ эканлигини тан олиб қилса фосиқ бўлсада, кофир бўлмайди. Агар уни гўзал санаб, ҳаромлигини писанд қилмай, ўзига ҳалол деб билса, кофир бўлади” деганлар. Бу умумий қоида. Имом Жазарий раҳматуллоҳи алайҳ  “Ким Қуръонни тажвид билан ўқимаса гуноҳкордир” деганлар. Уламолар Қуръонни тажвидсиз, бузиб ўқиётган кишини “жуда гўзал ўқидингиз(аҳсанта-аҳсанта)” деювчини кофир бўлади деганлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat