Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Саҳарликда оғиз ёпиш

08:39 / 29.05.2017 | Avaz | 2381

Ассалому алайкум! Устозлар, рамазон ойида баъзида сахарлик қилиб оғизни ёпаётган вақтимизда ёши катта амакиларимиз сахарликни 15-20минут кечикиб бўсаям ёпса бўлаверади ота боболаримиз пайтида минутигача тўғри ёпишмаганку деган гапларни эшитиб қоламиз. Аллоҳ барчамиздан рози бўлсин.


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ота-боболаримиз дунёвий саводлари бўлмасада уфқ, юлдуз ва ойга қараб, қачон тонг отганини, ҳатто денгизда бўлсалар ҳам қаерда турганларини жуда яхши билишган. Улар “ердан қуёшнинг олтидан бир бўлаги кўтарилганда” деган гапларгача айтиб ўтишган. Улардан кейингилар у нарсаларни билмай сиз айтган гапларни гапиришни бошлаганлар. Уларда аввалгиларнинг илми ҳам ҳозиргиларнинг илми ҳам бўлмаган. Бамдод вақти кирганидан кейин ярим дақиқа ўтказиб таомланиш ҳам жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat