Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Келин сарполари.

16:42 / 29.05.2017 | sardor | 6264
Ассалому алайкум! Устозлар, жавобларингизни олдим раҳмат. Мен биламан исломда келин учун ҳамма сарпо ва тўй ҳаражатлари  куёв қилиши керак.    Ҳозир йигит уйланса келин томондан келин учун ҳамма нарсалари ва сарполари келади. Агар шуни ўзлари рози бўлиб олиб келса қабул қилса бўладими? Агар шаръан мумкин бўлмаса шу нарсалар пулини секин  бўлиб-бўлиб берса  бўладими? Жавоб учун раҳмат.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Келин ўзи билан олиб келган нарсалар келиннинг шахсий мулки ҳисобланади. Бу борада аёлингиз билан маслаҳатлашасиз. Тўғри тушунганингиз учун раҳмат. Қанча-қанча “йигит”лар хотинининг диванида, хотинининг кўрпасида, хотини олиб берган кийимда, ҳатто ички кийимларигача кийиб юришни ўзларига ор деб билмаяптилар. Аксинча буни тиланяптилар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat