Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Таровeх намози

09:52 / 30.05.2017 | solix | 2339

Ассалому алайкум! Рамазон ойи барчаларингизга муборак бўлсин! Биламизки таровeх намозида хатми Қуръон қилинади, қори акаларимизни ортларида туриб биз хам қўшилишиб  қироат(махфий) қилсак бўладими? Ёки фақат тинглашимиз кeракми? Жавобингиз учун аввалдан раҳмат!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Жим туриб, қулоқ тутишингиз керак бўлади. Аллоҳ таоло “Аъроф” сурасида марҳамат қилади :

وَإِذَا قُرِىءَ الْقُرْآنُ فَاسْتَمِعُواْ لَهُ وَأَنصِتُواْ لَعَلَّكُمْ تُرْحَمُونَ۝

204. Қачон Қуръон тиловат қилинса, унга қулоқ солинглар ва жим туринглар, шояд, раҳм қилинсангиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat